Медиа

Камола Артикова илк бор опалари билан тушган суратини эълон қилди — фото

«Учинчи фарзандман», — дейди у

Камола Артикова илк бор опалари билан тушган суратини эълон қилди — фото

Хонанда, инстаблогер Камола Артикова Instagram саҳифасида болалигидаги суратини эълон қилди.опалари билан тушган суратини эълон қилди.

У оила аъзолари ҳақида бир қанча маълумотларни ҳам бериб ўтган. Камола Артикованинг сўзларига кўра, улар оилада 3 нафар қиз. Хонанданинг икки опаси бор.

«Оилада учинчи фарзандман. Икки нафар опам бор», — деб ёзади Камола Артикова.

Инстаблогер опалари билан тушган суратини эълон қилгач, кузатувчилари у опаларига ўхшамаслиги ҳақида ёзган. Хонанда эса улар ҳақиқий опалари эканини таъкидлаган.

«Албатта, ҳақиқий. Ота-онамиз бир. Бу эса мен», — дейди у.

Камола Артикованинг опаларининг исми Камила ва Анора. Уларнинг каттаси 1983 йилда, кичиги эса 1987 йилда туғилган.

«Катта опамнинг исми Камила. 1983 йилда туғилган. Кичик опамнинг исми Анора. 1987 йилда туғилган. Мен эса 1992 йилман», — деб ёзади хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гулчеҳра Эшонқулова ота-онаси билан тушган болаликдаги суратини эълон қилганди. Унда актрисанинг жуда кичкина бўлганини кўриш мумкин. Унинг икки ёнида отаси ва онаси ўтирган. Гулчеҳра Эшонқуловани суратга рангли кўйлакда, онаси атлас кўйлакда тушган. Актрисанинг кузатувчилари унга гўзаллик ота-онасидан ўтганини айтган. Обуначиларнинг кўпчилиги Гулчеҳра Эшонқулова кўпроқ отасига ўхшашини таъкидлаган. Уларнинг таъкидлашича, актрисанинг истараси эса онасига тортган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Gulchehra Ishonqulova (@gulchehra_eshonqulova)

Шунингдек, Иймона Фармонова иккинчи эри билан тушган суратини эълон қилганди. У кузатувчиларининг бир қанча саволига жавоб берган. Шунда ундан эрининг неча ёш кичиклиги ҳақида савол берилган. Блогер эса турмуш ўртоғи билан тушган суратини эълон қилган ва ундан 8 ёш кичиклигини айтган.

«Ҳа, ростдан ҳам ёши анча катта. Турмуш ўртоғим 1991 йил. Мен эса 1999 йилда туғилганман. Ўртамизда 8 ёш фарқ бор», — дейди у.