Медиа

Камила Гимандинова илк бор қизининг юзини кўрсатди — фото

Айлин Гимандинова 17 июнь куни 1 ёшга кирди

Камила Гимандинова илк бор қизининг юзини кўрсатди — фото

Актриса, вайнер Камила Гимандинова Instagram саҳифасида илк бор қизи Айлин Гимандинованинг юзи кўрсатди.

Блогер уни қизи 1 ёшни тўлдиргани муносабати билан эълон қилган. Актриса ҳар бир онанинг фарзанди ўзига чиройли бўлиб кўришини айтди. Бироқ Камила Гимандинова қизини жуда ҳам чиройли деб ҳисобламайди. Вайнер сурат остидаги изоҳда қизини туғилган куни билан табриклаган.

«Ҳар бир онага ўз фарзанди энг зўрдек туюлади, лекин менга унчалик кўринмайди. Туғилган кунингиз муборак», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Камила — Актриса (@gimandinova_official)

Шунингдек, Камила Гимандинова олдин Айлиннинг Instagram саҳифасини шахсий қилиб қўйганди. 17 июнь куни эса уни очиб қўйди. Ҳозирда унинг саҳифасига 1959 бафар инсон аъзо бўлган. Актриса унда қизининг чақалоқлигидаги суратларини ҳам жойлаган.

Аввалроқ Камила Гимандинова қизининг юзини нега кўрсатмаслигини айтганди. Камила Гимандинова Instagram саҳифасидаги обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Унда актрисага кузатувчиларидан бири «Нега қизингизнинг расмини Instagram’га қўймайсиз ёки одамларда қизғонасизми?», деган саволни берган. У қизини қизғонмаслигини айтди. Шунингдек, актрисанинг сўзларига кўра, отасига бағишлаб қўшиқ ёзаяпти ва унинг клипида қизи Айлин актрисанинг ёшлигни ўйнайди. Камила Гимандинова ўша клипда қизининг юзини кўрсатишни ният қилганини таъкидлади.

«Йўқ. Қизғонмайман. Менинг битта мақсадим бор. Мен ҳозир отам ҳақида муаллифлик қўшиғини ёзяпман. Унга клип олганимда, Айлин менинг ёшлигимни ўйнайди. Ўшанда биринчи марта Айлинни кўрсатиш ниятим бор», — дейди актриса.