Медиа

Камила Гимандинова гардеробидаги энг севимли кўйлагини кўрсатди — видео

Актриса шу кўйлагини тез-тез кийиб туришини айтди

Камила Гимандинова гардеробидаги энг севимли кўйлагини кўрсатди — видео

Хонанда, актриса Камила Гимандинова гардеробидаги энг севимли кўйлагини кўрсатди.

Актриса Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан гардеробидаги севимли кўйлаги кўрсатиши сўралган. Актриса эса уни кўрсатиб, тез-тез кийиб туришини таъкидлаган. Кўйлак қора рангли.

«Бу менинг энг севимли кўйлагим. Мен уни жуда яхши кўраман ва тез-тез кийиб тураман. Фақат оёқ кийим, пиджак ва сумкамни ўзгартираман», — дейди актриса.

Аввалроқ хонанда Муниса Ризаева гардеробидаги энг қиммат кўйлаги қайсилигини кўрсатганди. У уйида 8 та гардероб борлигини айтди. Шунингдек, хонанда оёқ кийимларини бир мавсум кийишини таъкидлади. Муниса Ризаеванинг сўзларига кўра, энг қиммат кийими оқ рангли Chanel брендининг кўйлаги.

«Уйда 8 та гардероб бор. Ҳаммади мавсумий кийимлар. Оёқ кийимларимни бир мавсум кияман. Hermes, Tom Ford, Christian Dior, Gucci. Шундай кийимларим борки, улар билан хайрлашгим келмайди. Чанел кўйлагим энг қиммати. Париждан олганман», — дейди у.

Актриса Асал Шодиева ҳам гардеробини кўрсатганди. Асал Шодиева узоқ вақтдан буён бирор марта интервью бермаган, шунингдек, уйини ва гардеробини ҳеч қачон тўлиқ кўрсатмаган. Асал Шодиева лойиҳалардан бирига берган интервьюсида гардеробини кўрсатди. Унда нафақат актрисанинг, балки, эри Шоҳруҳхоннинг ҳам кийимларини кўриш мумкин. Асал Шодиева турмуш ўртоғи билан унинг кийиниш услуби икки хил эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Шоҳруҳхон асосан ёрқин рангли кийимлар кийса, у эса аксинча, қора ва оқ рангли кийимларни хуш кўради.