Медиа

Ёрқинхўжа Умаров клип учун янгича образ яратди — видео

Хонанда 2 хил имижда кўриниш берган

Ёрқинхўжа Умаров клип учун янгича образ яратди — видео

«The Cover up» лойиҳаси орқали танилган Ёрқинхўжа Умаров клип учун янгича образда кўриниш берди.

У 2 хил имиж яратган. Бирида кал ҳолатда кўриниш берган. Бошқасида эса сочини узун қилиб, бош кийим кийиб олган. Шунингдек, хонанда видео олаётган пайтда чироқ ўчиб қолган.

Аввалроқ Ёрқинхўжа Умаровнинг тўйи қачонлиги маълум бўлганди. Унинг сўзларига кўра, 4 июнь куни қизи Зиёданинг тўйи бўлади. Шундан 1 ой ўтгач, Ёрқинхўжа Умаров уйланади. Зоҳида Умарова кўз остига олиб қўйган қиз борлигини айтди.

«Ёрқинхўжанинг Зиёдахон деган синглиси бор. Ундан кейин Ёрқинхўжани уйлантирамиз. Тўй 4 июнда бўлади. Ўғлимнинг тўйи ҳам бу йил. Зиёдахоннинг тўйидан 1 ой ўтгандан кейин Худо хоҳласа. Келин жуда тайёр эмас. Кўз остимизга олиб қўйган қиз бор. Мен ўйлайманки, у қиз Ёрқинхўжадек йигитга тегишга рози бўлади. Бу танлов оиламиз билан биргаликда қилинган», — дейди у.

Шунингдек, Дурдона Қурбонова ҳам клип сабаб имижини ўзгартирганди. Унинг сўзларига кўра, бу биринчи марта ташқи кўринишини ўзгартириши. Актриса янги имижда «Беном» гуруҳининг клипида суратга тушган. Клип «Адашдимми?» таронаси учун 6 кун давомида суратга олинган. Дурдона Қурбонова уни қисқа метражли кино деб атади.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Durdona Qurbonova (@durdona_kurbonova)

Дурдона Қурбонова кузатувчиларидан имиж ярашгани ҳақида сўраган. Уларнинг баъзилари ярашганини таъкидлаган бўлса, баъзилар бу имиж Дурдона Қурбонова учун эмаслигини айтган.

«Биринчи марта имижимга ўзгартириш киритдим. ‘Беном’ гуруҳидан ‘Адашдимми?’ клипи тез кунда премьера бўлади. 6 кун давомида суратга олинган клип Худо ҳоҳласа меҳнатга яраша сизларга ҳам ёқади. Уни клип эмас, қисқа метражли кино деса ҳам бўлади. Сизларга янги кўринишим ёқдими?», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Komil Fozilov “Benom” guruhi (@komil_benom)