Медиа

Имрон илк бор қизи билан тушган суратини эълон қилди — фото

Хонанданинг қизи 28 апрель куни туғилган

Имрон илк бор қизи билан тушган суратини эълон қилди — фото

Хонанда Имрон Instagram саҳифасида илк бор қизи билан тушган суратини эълон қилди.

У суратни «stories»ида эълон қилган. Расмда хонанда қизини қўлида кўтариб турган. Шунингдек, актёр Софиянинг юзи ва қўлига «стикер» қўйган.

Маълумот учун, Хонанда 2021 йил 6 июль куни уйланган. Унинг тўйи икки марта ўтказилган. Биринчи гал Бухорода ва иккинчи марта Тошкентда. Хонанда интервьюларидан бири рафиқаси ўзидан 12 ёш кичиклигини айтган. У турмуш ўртоғини икки ярим йил кутган.

Хонанданинг қизи София 28 апрель куни туғилган. У қиз фарзандли бўлган. Унинг исмини Софиясултон қўйган. Хонанда қизига умри узоқ, ризқи бутун бўлишини тилади.

«Аллоҳ менга қиз фарзанд берди. Ота бўлдим. Аллоҳга шукур. Қувончим чексиз. Хуш келдинг қизим, Софиясултон. Умринг узоқ, ризқинг бутун бўлсин», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от IMRON (@imronsinger)