Медиа

Халима Ибрагимова туғилган кунини нишонламоқда — видео

Уни яқинлари скрипка садолари остида табриклади

Халима Ибрагимова туғилган кунини нишонламоқда — видео

Актриса, «Мирзо» театри аъзоси Халима Ибрагимова бугун, яъни, 27 октябрь куни 42 ёшни қаршилади. У яқинлари табриклаган жараён акс этган видеони ўз Instagram саҳифасиҳга жойлади.

Халимахоним саҳифасига жойлагaн видеога «Рахмат азизларим, яқинларим, жигарларим», — дея изоҳ қолдирган. Актрисани яқинлари: дўстлари, оила аъзолари скрипка садолари остида табриклаган. Унга ширинликлар, гулдаста ва шарлар совға қилинди.

Халима Ибрагимова 1979 йил 27 октябрь санасида Тошкент шаҳрида туғилган. У оилада учинчи фарзанд. Иккита опаси ва битта синглиси бор. Халима Ибрагимова Санъат ва маданият университетида ўқиган. Актриса Раъно Шодиева билан бирга таҳсил олган. У 2007 йилда Жалолиддин исмли йигитга турмушга чиққан. Ҳозирга уларнинг 3 нафар фарзанди бор.

Мавзуга доир: Сарвара туғилган кунини қандай нишонлаганини кўрсатди — видео

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озод Ҳуррамов Озода Нурсаидовани туғилган куни билан табриклаётган вақтда ёнғин содир бўлгани, Нигора Ойбекнинг туғилган куни учун сюрприз тайёрлагани, Феруза Норматовани туғилган куни билан ноодатий тарзда табриклашгани ҳақида хабар берилганди.