Медиа

Дурдона Қурбонова қўл ушлашиб роль ўйнамаслигини айтиб режиссёр билан жанжаллашиб кетди — видео

Ҳолат яширин тарзда тасвирга олинган

Дурдона Қурбонова қўл ушлашиб роль ўйнамаслигини айтиб режиссёр билан жанжаллашиб кетди — видео

Актриса Дурдона Қурбонова партнёри билан қўл ушлашиб ўйнамаслигини айтиб режиссёр Аҳад Қаюм билан жанжаллашгани акс этган видео тарқалди.

Видео яширин тарзда суратга олинган. Унда Дурдона Қурбонова Аҳад Қаюм ва Нозим Тўлахўжаев билан жанжаллашгани акс этган. Актриса эндиликда ҳеч қайси фильм ва клипларда партнёри билан қўл ушлашиб суратга тушмаслигини таъкидлаган. Аҳад Қаюм эса пулини олгани учун шундай саҳнада чиқиши кераклигини айтган. Режиссёр барча пулини олган актёрлар роль ижро этаётганини ҳам таъкидлаб ўтган.

Шунда Дурдона Қурбонованинг ҳамроҳи ундан келишув қандай бўлганини сўраган. Актриса эса бошидан қўл ушлашиб роль ижро этмаслигини айтганини таъкидлаган. Актрисанинг ҳамроҳи олинган пулни қайтаришини таъкидлаб, Дурдона Қурбонова билан хонадан чиқиб кетган.