Медиа

Дилшодбек Каттабеков Муниса Ризаеванинг қўлини сўрагани акс этган видео тарқалди — видео

Бу воқеа Шаҳзода ва Маратнинг тўйида содир бўлган

Дилшодбек Каттабеков Муниса Ризаеванинг қўлини сўрагани акс этган видео тарқалди — видео

Ижтимоий тармоқларда актёр Дилшодбек Каттабеков хонанда Муниса Ризаеванинг қўлини сўрагани акс этган видео тарқалди.

Бу воқеа Шаҳзода Муҳаммедова ҳамда Марат Ҳайруллаевичнинг тўйида содир бўлган. Муниса Ризаева ёш жуфтликка бахт тилаган ва ўзбек тилида кўп сўз билмаслигини таъкидлаган.

«Икки ёшга табрик. Бахтли, соғ бўлинг, қўша-қариб яшанг. Кўп чиройли фарзандлар кўринг. Узр, ўзбек тилида бошқа ҳеч нарсани билмайман», — деган Муниса Ризаева.

Шу пайти Дилшодбек Каттабеков хонанда билан жуфтлик бўлишга ҳаракат қилаётганини айтган. Бироқ тўй қачон бўлишига аниқлик киритилмаганини таъкидлаган.

«Шоу-бизнесда биз ҳам ҳаракат қиламиз. Лекин ҳали қачон бўлишига аниқлик киритганимиз йўқ», — деб айтган Дилшодбек Каттабеков.

Аввалроқ, Дилшодбек Каттабеков тез орада уйланишини маълум қилганди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир ижодий танаффусда. Актёр ҳозирги кунда оилага кўпроқ вақт ажратаётганини айтди. Шунингдек, оилада фақат у бўйдоқ экани ва яқинда уни ҳам бу рўйхатдан ўчиришмоқчи эканини таъкидлаганди.

Муниса Ризаева эса нима сабабдан турмушга чиқмаганининг сабабини айтганди.

Хонанда «Супер куёв» кўрсатувига меҳмон санъаткор сифатида таклиф қилинган. Мазкур кўрсатувга берган интервьюсида у турмушга чиқмаётганининг сабабини айтган. Сўзларига кўра, унга уйланмоқчи бўлган инсон хонандани оддий инсон сифатида қабул қилиши керак.