Медиа

Даврон Кабулов қизлари билан тушган суратни эълон қилди — фото

У ажрашиш арафасидаги оилалар ҳақида гапириб ўтган

Даврон Кабулов қизлари билан тушган суратни эълон қилди — фото

«Миллион» жамоаси етакчиси, бошловчи Instagram саҳифасида қизлари билан тушган суратини эълон қилди.

Даврон Кабулов ажрашиш арафасидаги ёш ота-оналар ҳақида гапирган. Унинг сўзларига кўра, эр-хотин ўртасида совуқлик илдизи билан йўқотилмаса, оилани сақлаб қолишнинг иложи йўқ. Бошловчи бола оиланинг кўприги эмаслигини айтган. Актёр меҳр-муҳаббат кўрмасдан улғайган бола жамиятга фойда келтирмаслигини ҳам таъкидлаган.

«Ажрашиш арафасидаги ёш ота-оналарга насиҳат қилинаётганда, ‘ўзбекчилик’ қоидаларига кўра оилада ёш болалар борлиги, уларни тирик етим қилмаслик бўйича ваъз ўқиймиз. Ваҳоланки, эр ва хотин ўртасидаги совуқлик илдизи билан йўқотилмаса, оилани қутқариб бўлмайди. Бола кўприк эмас. Сиз қадрига етмаётган оилани ушлаб қолишга баҳона эмас. Алоҳида шахс. Ўзаро ҳурмат йўқолган оила муҳитида, меҳр ва муҳаббат кўрмасдан, бети қотиб улғайган бола жамиятга наф келтириши қийин. Оилангизни авайланг, болаларингизни эҳтиёт қилинг, бўш вақт топилган заҳоти — бирга ўтказинг, эркаланг, маслаҳат беринг, эшитинг, ўйнанг, шуғулланинг, айлантиргани олиб чиқинг, уларнинг келажаги учун нима қилиш керак бўлса — туринг, боринг, қилинг», — деб ёзади у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Даврон Кабулов (@davron_kabulov)

Аввалроқ Даврон Кабулов «Миллион»нинг янги концертида қизларини саҳнага олиб чиққанди. «Миллион» кулгу жамоаси етакчиси Даврон Кабулов гуруҳнинг янги концертида қизларини саҳнага олиб чиқди.

Бошловчи уларни концерт охирида олиб чиққан. Даврон Кабулов саҳнадаги пардалар тушгач ҳам қизларини қўлида кўтариб турган. Шунингдек, жамоанинг бошқа бир аъзоси Алишер Ботиров ҳам қизини саҳнага олиб чиққан. Бошловчи қизларини юзидан ўпиб қўйган.