«Бунақаси биринчи марта». Йигитали Муқаддас Саъдуллаева xафа бўлгани учун унга сюрприз тайёрлади — видео
Актриса жуда хурсанд эканини таъкидлаган
Актриса Муқаддас Саъдуллаева xафа бўлгани учун эри Йигитали Мамажонов унга сюрприз тайёрлаганини кўрсатди.
Унинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи билан тортишиб қолган. Шундан сўнг у xафа бўлган. Йигитали эса буни бартараф этиш мақсадида унга гул ва узук совға қилган, Муқаддас Саъдуллаева бундан жуда бахтиёр эканини таъкидлаган.
«Бугун озгина ҳафа бўлган эдим. Одатда xафалигимиз кўпга чўзилмайди. Лекин бунақа совғалар биринчи марта, жуда хурсандман», — дейди актриса.
Мавзуга доир: Муқаддас Саъдуллаева турмушга чиқишидан олдин Йигиталига қандай шарт қўйган?
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева Йигитали Мамажоновни Райҳондан рашк қилмаслиги ва фарзандларини унинг эгизаклари билан учрашишини хоҳлашини айтган эди. Шунингдек, турмуш ўртоғининг ҳар ерда ҳақиқатни гапириши уни доим ноқулай вазиятга солиб қўйишини таъкидлаган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram