Медиа

«Бу иккинчи телевизор синдириши». Муқаддас Саъдуллаеванинг ўғли телевизорни синдирди — видео

Лекин ўғли буни тан олмаган

«Бу иккинчи телевизор синдириши». Муқаддас Саъдуллаеванинг ўғли телевизорни синдирди — видео

Актиса Муқаддас Саъдуллаева ўғли Абубакрсиддиқ уйдаги телевизорни синдиргани акс этган видеони жойлади.

Унинг сўзларига кўра, фарзандлари жуда шўх. Шу сабабли уйи ҳар гал бетартиб туради. Фарзандлари ухлаганидан сўнг уйларни тозалайди. Шунингдек, ўғли иккинчи марта телевизорни синдирган, лекин ўзи синдирганини тан олмай, синглиси қиланини айтган.

«Телевизорни ўзи синдирди, тан олмасдан синглиси Хадичага тўнкаяпти. Адича қилди деяпти. Бу иккинчи телевизор синдириши, тағин буниси кўрсатяпти. олдинги синдиргани умуман кўрсатмай қўйганди», — дейди актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева кичик ўғли унга тайёрлаган «сюрприз»ни кўрсатган эди. нинг кичик ўғли АбубакрСиддиқ онасига чизган расмини кўрсатган. У қалам ёрдамида йўлакдаги ойнага ва ўйинчоғига чизиб ташлаган. Актриса эса бундан ҳайратланган ва 3 фарзанд билан уйни саранжом тутиш қийин эканини таъкидлаган.