«Бошқа бунга тўхталмайман». Луиза Расулова эри борлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
У бу масала концертдан кейин ҳал бўлганини айтди
Актриса Луиза Расулова Instagram саҳифасидаги жонли эфир пайтида эри борлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Унинг сўзларига кўра, атрофидаги илми кучли одамлар билан маслаҳатлашиб, бу масалани ҳал қилиб бўлган. Актриса шунчаки унга берилган вазифани бажарганини айтди. Шунингдек, Луиза Расулова ҳақиқатдан ҳам бу нарсани билмаганини таъкидлади.
«Бошқа бу нарса ҳақида тўхталмайман. Домла айтганини қабул қилдик. Бизнинг оилада, яна атрофимизда илми кучли инсонлар кўп. Айтган гаплари қисман тўғри. Ҳақиқатдан ҳам, бундай бўлиши мумкин. ‘Динда ҳазил йўқʼ деган нарсани биз ҳам қабул қилиб, бунинг ечимини топиб, бу масалани ҳал қилиб бўлганмиз. Гапириб чиқилган пайтдаёқ, 2 кун ўтиб бу нарса ҳал бўлиб бўлган. Мен уни шахсан танимайман. Бу ҳал бўлганини у биладими, билмайдими мен билмайман. Бу нарса менга қизиқ ҳам эмас. Шунчаки, менга берилган вазифани, ролни ўйнаб беришга мажбурман. Бу менинг ишим. Ўзи аслида, Даврон Кабуловнинг ўзи билан маслаҳатлашиб, тўғри келадиган қилиб олиб чиқиш керак эди. Айб кимдадир деётганим йўқ. Ҳақиқатдан ҳам биз билмаганмиз», — дейди актриса.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аброр Мухтор Алий Луиза Расулованинг эри борлигини айтганди. У «Миллион» жамоасининг концертидаги саҳна кўринишида актриса ҳазил учун ниҳокдан ўтган бўлса ҳам бу унинг ҳақиқай никоҳи бўлганини таъкидлаган эди.




