Медиа

Babymohi тўйи куни йиқилиб тушишига оз қолди — видеo

Бу воқеа у машинадан тушаётган пайти бўлган

Babymohi тўйи куни йиқилиб тушишига оз қолди — видеo

Инстаблогер, хонанда Babymohi Instagram саҳифасида тўй куни йиқилиб тушишига оз қолгани акс этган видеосини эълон қилди.

Ушбу ҳодиса келин машинадан тушаётган пайти содир бўлган. Babymohi тўй базмига кириш учун автомобилдан тушаётганда куёв унинг оёғини босган. Қизиқарлиси, Моҳларойим оқ туфлида эмас, кроссовкада бўлган.

Хонанда машинадан тушаётган пайти мувозанатни ушлай олмай қолган. Шунда, унга ёнида турган қиз ёрдам берган. У блогернинг қўлидан ушлаб қолган.

 

View this post on Instagram

 

A post shared by Mohlaroyim 🇺🇿 (@babymohi)

Хонанда 22 июнь куни оила қурганди. Бу ҳақда у ўз Instagram саҳифасида маълум қилган. Хонанда дастлаб оддий кийимдаги фотосессия жараёнидан лавҳаларни эълон қилган. Кейин эса келин кўйлаги билан ҳам суратга тушган бироқ блогер келинлик либосидаги расмларни эълон қилмаган.

Шу билан бирга, Babymohi куёвнавкарнинг кириб келиш жараёнидан ҳам видео жойлаган. Хонанда эрининг унга жўнатган таклифномасини ҳам кўрсатган. Суратлар кетма-кетлигини эса инстаблогернинг машинада эри билан қўл ушлашиб ўтирган сурати якунлаган.

Шунингдек, Моҳларойим Instagram саҳифасига пост ҳам жойлаган. Унда келинлик образида қандай гавдалантириш ҳақида кўп ўйлаганини айтган. У ўз орзусидаги образни яратиш учун шаҳардаги барча келинлик либослари салонига кириб чиққан ва ўзи истаган кўринишни яратишга муваффақ бўлган.

«Шундай қилиб, келиннинг узоқ кутилган тонги отди. Менинг бошимда қандай кўйлак танлаш, қандай поябзал кийиш ва қандай бўяниш ҳақида жуда кўп тасвирлар ва шубҳалар бор эди. Мен ўша кўйлакни топгунимча шаҳарнинг барча келинлик либослари салонини кезган бўлсам керак. Бугун мен ҳар доим орзу қилган мукаммал образни йиғишга муваффақ бўлдим. Тўйда қандай образ бўлади деб ўйлайсиз?», — деб ёзади блогер.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Mohlaroyim 🇺🇿 (@babymohi)

Аввалроқ Азода Babymohiʼнинг тўйида нима совға қилганини кўрсатганди. У кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда ундан дугонасининг тўйида узук совға қилгани ҳақида сўралган. Актриса эса буни тасдиқлаб, узукни кўрсатган. Азода дугонаси Babymohi’га 2 грамдан ортиқ тилла узук совға қилган.