Медиа

Азода Babymohi’нинг тўйида нима совға қилганини кўрсатди — фото

Хонанда 22 июнь куни оила қурганди

Азода Babymohi’нинг тўйида нима совға қилганини кўрсатди — фото

Инстаблогер, актриса Азода Юсупахмет Instagram саҳифасида Babymohi’нинг тўйида нима совға қилганини кўрсатди.

У кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда ундан дугонасининг тўйида узук совға қилгани ҳақида сўралган. Актриса эса буни тасдиқлаб, узукни кўрсатган. Азода дугонаси Babymohi’га 2 грамдан ортиқ тилла узук совға қилган.

Аввалроқ Азода Бабймоҳи билан уришгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритганди. Унинг сўзларига кўра, ҳамкасби билан уришмаган. Азоданинг ишлари кўплиги сабаб, ҳаттоки, оила аъзолари билан кўришишга ҳам вақти йўқ. Хонанда кўришмаса ёки биргаликда «stories» қўймаса уришди дегани эмаслигини таъкидлади. Шунингек, ҳозирда Babymohi оила қуриш арафасида. У ўз тўй ташвишлари билан югуриб юрибди.

«Йўқ, нега уришамиз? Ҳозир уйдагиларим билан ҳам кўришишга вақт бўлмаяпти. Кўришмаса, бирга ‘stories’ қўймаса уришди дегани эмас. Моҳи ҳозир тўй ташвиши билан югуриб юрибди. Насиб янги ҳаёт бошлаяпти», — деб ёзади.

Babymohi 22 июнь куни турмушга чиқди. Бу ҳақда у ўз Instagram саҳифасида маълум қилган. Хонанда дастлаб оддий кийимдаги фотосессия жараёнидан лавҳаларни эълон қилган. Кейин эса келин кўйлаги билан ҳам суратга тушган бироқ блогер келинлик либосидаги расмларни эълон қилмаган.

Шу билан бирга, Babymohi куёвнавкарнинг кириб келиш жараёнидан ҳам видео жойлаган. Хонанда эрининг унга жўнатган таклифномасини ҳам кўрсатган. Суратлар кетма-кетлигини эса инстаблогернинг машинада эри билан қўл ушлашиб ўтирган сурати якунлаган.

Шунингдек, Моҳларойим Instagram саҳифасига пост ҳам жойлаган. Унда келинлик образида қандай гавдалантириш ҳақида кўп ўйлаганини айтган. У ўз орзусидаги образни яратиш учун шаҳардаги барча келинлик либослари салонига кириб чиққан ва ўзи истаган кўринишни яратишга муваффақ бўлган.

«Шундай қилиб, келиннинг узоқ кутилган тонги отди. Менинг бошимда қандай кўйлак танлаш, қандай поябзал кийиш ва қандай бўяниш ҳақида жуда кўп тасвирлар ва шубҳалар бор эди. Мен ўша кўйлакни топгунимча шаҳарнинг барча келинлик либослари салонини кезган бўлсам керак. Бугун мен ҳар доим орзу қилган мукаммал образни йиғишга муваффақ бўлдим. Тўйда қандай образ бўлади деб ўйлайсиз?», — деб ёзади блогер.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Mohlaroyim 🇺🇿 (@babymohi)