Медиа

Асал Шодиева Шоҳруҳхон билан тушган архив видеони эълон қилди — видео

Хонанда 37 ёшни қарши олган

Асал Шодиева Шоҳруҳхон билан тушган архив видеони эълон қилди — видео

Актриса, хонанда Асал Шодиева 29 май куни Instagram саҳифасида эри Шоҳруҳхоннинг туғилган куни муносабати билан оилавий архив видеони эълон қилди.

Шоҳруҳхон 1985 йил 29 майда туғилган. Асал Шодиева эълон қилган видеода уларнинг камера қаршисида турли хил ҳаракатларни қилганини кўриш мумкин. Актриса шу видео орқали турмуш ўртоғини туғилган куни билан табриклаган.

Шоҳруҳхон 2004 йилдан буён ижод қилиб келмоқда. Шу бунгунгача у кўплаб хитга айланган қўшиқлар куйлаган ва бир қанча фильмларда суратга тушган. Шунингдек, хонанда бир қатор чет давлатларида ҳам концертлар берган. Унинг 2 нафар укаси бор: Шуҳрат Йўлдошев ва Муҳаммадали Наврўзов. Уларнинг иккаласи ҳам санъат йўлини танлаган.

Хонанда 2016 йил 5 июнда ҳамкасби Асал Шодиева уйланган. Уларнинг тўнғич ўғли МуҳаммадЮсуф эса орадан 4 йил ўтиб, 2020 йил 3 cентябрда дунёга келган. Ижодкорларнинг иккинчи фарзанди Бахтиёр 2022 йил 12 январь куни дунёга келган.

Аввалроқ Асал Шодиева Шоҳруҳхон билан илк бор қачон танишганини айтганди. Асал Шодиева узоқ вақтли танаффусдан сўнг илк бор интервью берган. Шунда ундан Шоҳруҳхон билан илк учрашуви ва унда кийган кийими ҳақида сўралган. Асал Шодиева улар илк бор 2014 йил суратга олинган клипда учрашган. Бу хонанданинг «Менинг қўшиғим» номли клипи бўлган. Актриса мазкур клип суратга олиш жараёнига сариқ рангли спорт кийимида борган. Бу уларнинг илк учрашуви бўлган.