Асал Шодиева кичик ўғли билан тушган суратини эълон қилди — фото
Бахтиёр 12 январь куни туғилган
Актриса, хонанда Асал Шодиева Instagram саҳифасида кичик ўғли Бахтиёр билан тушган суратини эълон қилди.
У ўғлининг юзини кўрсатмаган. Актриса ўғлини камерага тескари ўгириб, қўлида кўтариб турган. Асал Шодиева сурат остидаги изоҳга «Бахтиёрим», деб ёзиб қолдирган.
Хонанданинг кузатувчилари расмга бир қанча изоҳлар ёзиб қолдирган. Баъзилар Асал Шодиевани яхши кўриб кузатиши ҳақида ёзиб қолдирган бўлса, улардан баъзилари эса актриса ўғилларини юзини жуда ҳам яшириши ҳақида таъкидлаб ўтган. Асал Шодиева эса изоҳларга жавоб қайтармаган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Аввалроқ актриса тўнғич ўғлининг юзини қачон кўрсатишини айтганди. Асал Шодиева Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Ундан кузатувчиларидан бири катта ўғлининг юзини қачон кўрсатишини сўраган. Актриса Муҳаммадюсуф турмуш ўртоғи Шоҳруҳхоннинг концертига иштирок этишини мумкинлигини айтди.
«Юсуфга аллақачон мўйлов оши тайёрланган. Эҳтимол, у отасининг концертида қатнашар», — дейди у.
Шунингдек, ундан Шоҳруҳхоннинг концерти қачон бўлиши ҳам сўралган. Актриса бунга қуйидагича жавоб берди.
«Худо билади. Биз ҳам кутяпмиз», — дейди актриса.
Асал Шодиева 12 январь куни иккинчи бор она бўлгани маълум қилинганди. У ўғлини Туркияда дунёга келтирган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Кейинроқ Шоҳруҳхон ва Асал кенжа ўғлига Бахтиёр деб исм қўйгани маълум бўлганди. Бу ҳақда хонанданинг онаси ва Асалнинг синглиси Instagram саҳифасида айтган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Асал Шодиеванинг синглиси Шахризода Шодиева Instagram’даги жонли эфир пайтида кузатувчиларидан бирининг «Исми Бахтиёрми?», дея берган саволига «Ҳа, Бахтиёр», деб жавоб берган.