Али Отажонов онаси билан тушган суратни эълон қилди — фото
Актёр онасини туғилган куни билан табриклаган
Хонанда, актёр Али Отажонов Instagram саҳифасида онаси Каромат Отажонова билан тушган суратини эълон қилди.
У онасини туғилган куни билан табриклаган. Актёр дунёдаги энг бахтли фарзанд бўлишига онаси сабаблигини таъкидлаган. Хонанда онасига баракали умр ва соғ-саломат бўлишини тилаган. Али Отажонов табригининг охирини онасини яхши кўришини айтиб тугатган.
«Мен бу дунёдаги энг бахтли фарзандман сабабчиси сиз. Аллаҳ ҳайрли барокатли умр берсин. Бахтимизга соғ-саломат бўлинг. Сизни яхши кўраман, онам», — деб ёзади у.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Аввалроқ актёр хотини ва қизининг суратини эълон қилганди. У Марямни туғилган куни билан табриклаб пост жойлаган. Шунда оилавий тушган суратларини ҳам қўйган. Бироқ хонанда фотомонтаж ёрдамида уларнинг юзини хиралаштирган. Актёр шахсий ҳаёти ҳақида гапиришни ва уни омманинг олдида муҳокама қилишни ёқтирмайди. Аёлини кўз-кўз қиладиганларни ҳам тушунмайди.
«Қизим ҳар икки дунёда Аллоҳнинг энг суюкли бандалари қаторида бўлгин. Сен менинг ҳаётимсан. Шукрона кунинг муборак бўлсин, қизим», — деб ёзади хонанда.
Посмотреть эту публикацию в Instagram