Медиа

Али Отажонов хотини ва қизининг суратини эълон қилди — фото

Хонанданинг қизи 2 ёшга тўлган

Али Отажонов хотини ва қизининг суратини эълон қилди — фото

Актёр, хонанда Али Отажонов Instagram саҳифасида қизи Марям ва турмуш ўртоғининг суратини эълон қилди.

У Марямни туғилган куни билан табриклаб пост жойлаган. Шунда оилавий тушган суратларини ҳам қўйган. Бироқ хонанда фотомонтаж ёрдамида уларнинг юзини хиралаштирган. Актёр шахсий ҳаёти ҳақида гапиришни ва уни омманинг олдида муҳокама қилишни ёқтирмайди. Аёлини кўз-кўз қиладиганларни ҳам тушунмайди.

«Қизим ҳар икки дунёда Аллоҳнинг энг суюкли бандалари қаторида бўлгин. Сен менинг ҳаётимсан. Шукрона кунинг муборак бўлсин, қизим», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Али Отажонов (@aliotajonov)

Аввалроқ Мадина Ниғматуллаева ота-онасининг суратини эълон қилганди. У ота-онасининг ресторанлардан бирида ўтирган суратини эълон қилган. Актриса сурат остида уларни биргаликда кечирган 25 йиллик ҳаёти билан табриклаган. «Кумуш никоҳ муборак бўлсин» деб ёзади Мадина Ниғматуллаева.