Кино

«Матонат» фильми халқаро кинофестивалда мукофотланди — видео

Фильм II Жаҳон урушида урушида қатнашган ўзбекистонликларнинг ғалабага қўшган ҳиссаси ҳикоя қилинган

«Матонат» фильми халқаро кинофестивалда мукофотланди — видео

«Матонат» ҳужжатли фильми Артемис дистрибюторлари ассоциацияси томонидан Словения давлатида бўлиб ўтган кинофестивалда мукофотланди.

Фильм Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК томонидан суратга олинган. Мазкур фильм Кинематография агентлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда суратга олинган. Унда II Жаҳон урушида қатнашган 101 ўзбекистонлик ўзбекистонликнинг урушда ғалабага қўшган ҳиссаси ҳамда Голландиянинг Амерсфорт шаҳрида жойлашган концлагерларда ҳалок бўлган ўзбек аскарларининг тақдири ҳақида ҳикоя қилинган.

Фильм ижодкорлари: сценарий муаллифи Розиқа Мергенбаева, режиссёр Шуҳрат Маҳмудов, продюсер Фирдавс Абдухолиқов, операторлар Рифкат Ибрагимов, Рустам Магадиев, рассом Бектош Ражабов, композитор Дмитрий Янов-Яновский.

Шунингдек, «Солнце на вкус» («Қуёш таъми») фильми makers & shakers AWARDS 2021 мукофоти номзодларининг шорт-листига киритилди. Кинематография агентлиги ва Россиянинг «Спутник Восток Продакшн» кинокомпанияси билан ҳамкорликда суратга олинган «Солнце на вкус» («Қуёш таъми») фильми makers & shakers AWARDS 2021 мукофотининг «Локациядан моҳирона фойдаланиш» номинациясида иштирок этади. Мазкур мукофотнинг ғолиблари 2021 йил 8 декабрь куни Лондонда бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимида эълон қилинади.

Оилавий фентези жанрида суратга олинган «Солнце на вкус» («Қуёш таъми») фильми Ўзбекистонга сафари чоғида ғаройиб саргузаштлар иштирокчисига айланган москвалик оддий оила ҳақида ҳикоя қилади.

Фильм бош продюсери Фирдавс Абдухолиқов. Эслатиб ўтамиз, фильм «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказилган Россия киноси кунларининг очилиш маросимида тақдим этилган.