Кино

Кинематография агентлиги Наврўз муносабати билан 10 га яқин фильмнинг телепремьерасини тақдим этади

Фильмлар намойиши 19–23 март кунлари бўлиб ўтади

Кинематография агентлиги Наврўз муносабати билан 10 га яқин фильмнинг телепремьерасини тақдим этади

Наврўз байрами муносабати билан Кинематография агентлиги «Ҳар кунинг бўлсин Наврўз!» шиори остида 10 га яқин янги фильмнинг телепремьерасини тақдим этади.

Мазкур телепремьералар Наврўз байрами кунлари юртдошларга муносиб туҳфа бўлиши кутилмоқда. Байрам кунлари «Бир кунлик тўй», «Орзулар қанотида», «Ҳаёт афсунлари» бадиий фильмлари, «Инсон», «Абдулла Орипов», «Матонат мактаби», «Covid-19: синовли кунлар» каби ҳужжатли фильмларнинг телепремьералари бўлиб ўтади.

Режиссёр Жамила Пўлатованинг агентлик буюртмасига биноан суратга олинган «Аёл қалби» кинокартинаси 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Киночилар уйида катта премьера қилинди ҳамда 18 март куни илк бор миллий телевизион намойишлари бўлиб ўтди. Мазкур фильмда тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган фидойи шифокорларнинг касбий фаолияти ва тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

Яна бир фильм режиссёр Шоҳрух Расуловнинг «Абдулла Орипов» ҳужжатли фильми «Халқ юраги» туркум фильмларидан бири бўлиб, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодига бағишланади. 21 март адиб таваллудининг 81 йиллиги ҳамда Наврўз байрами муносабати билан телеканалларда намойиш этилади.

«Халқ юраги» туркум фильмлари адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган 24 нафар шоир ва ёзувчининг ҳаёти ва ижоди ҳақида яратилган. Байрам туҳфаси сифатида тақдим этилаётган фильмларнинг телевизион премьералари 19–23 март кунлари давлат ва нодавлат телеканалларида бўлиб ўтади.

Кинематография агентлиги ташаббуси билан телеканалларда миллий телевизион намойиши кутилаётган фильмларнинг эфир вақтлари:

«O‘zbekiston» TV

«Орзулар қанотида» фильми — 22 март соат 15:00.

«Yoshlar» TV

«Covid 19 — синовли кунлар» фильми — 24 март соат 13:30.

«Madaniyat va ma’rifat» TV

  • «Абдулла Орипов» фильми — 22 март соат 17:30;
  • «Инсон» — 23 март соат 15:15.

«Kinoteatr» TV

  • «Орзулар қанотида» фильми 21 март соат 06:00;
  • «Бир кунлик тўй» фильми 22 март соат 13:30;
  • «Ҳаёт афсунлари» фильми 23 март соат 06:00.

«Sport» TV

«Матонат мактаби» соат 23 март 18:30.

«Toshkent»

«Инсон» фильми — 24 март соат 16:05.

«Sevimli» TV

  • «Covid-19: синовли кунлар» фильми — 19 март соат 15:00;
  • «Орзулар қанотида» фильми — 21 март 05:30;
  • «Абдулла Орипов» фильми — 21 март 07:20;
  • «Бир кунлик тўй» фильми — 21 март 11:30.

«Mening yurtim» TV

  • «Инсон» фильми —  20-21-22 март соат 06:05;
  • «Орзулар қанотида» фильми — 20 март соат 08:15;
  • «Абдулла Орипов» фильми — 20 март 01:30;
  • «Бир кунлик тўй» фильми — 21 март 22:00;
  • «Ҳаёт афсунлари» фильми — 21 март 22:00.

«Renessans» TV

«Орзулар қанотида» фильми — соат 22:40.

«Dasturxon TV»

  • «Covid-19: синовли кунлар» — 20 март соат 18:35;
  • «Инсон» фильми — 20-21-22-23 март соат 19:35;
  • «Бир кунлик тўй» фильми — 20 март соат 20:10;
  • «Матонат мактаби» фильми — 21 март соат 17:10;
  • «Ҳаёт афсунлари» фильми — 21 март соат 20:10;
  • «Абдулла Орипов» фильми — 21 март соат 17:10;
  • «Орзулар қанотида» фильми — 22 март соат 20:10;
  • «Аёл қалби» фильми — 23 март соат 20:10.