Google 2021 йилда энг кўп қидирилган сериаллар рейтингини маълум қилди
Қуйида улар ҳақида маълумот берилади
Google компанияси фойдаланувчиларнинг талабларига мувофиқ компания 2021 йилда энг кўп қидирилган сериаллар рейтингини эълон қилди.
«Кальмар ўйини»
Ушбу рейтингни аниқлаш мақсадида компания томонидан махсус сўровнома ўтказилган ва қатнашчилар энг кўп қидирилган сериал номини белгилаши керак бўлган. Россиялик Google фойдаланувчилари орасида энг машҳур бўлган сериал «Кальмар ўйини» деб топилган ва ушбу сериал рейтингда юқори ўринни эгаллаган.

«Жинни ва Жоржия»
Иккинчи ўринни «Netflix»нинг яна бир машҳур лойиҳаларидан бири «Жинни ва Жоржия» сериали эгаллаган. Ушбу сериал янги шаҳарга кўчиб келган она ва қизнинг ҳаёти ҳақида. Улар бошқа шаҳарда ўзгача ҳаёт бошламоқчи бўлади. Сериал ўтмиш ҳамон уларга таҳдид солиши ҳақидаги воқеаларни ўз ичига олади.

«Эшигимни тақиллат»
Рейтингда 3 ўринни «Эшигимни тақиллат» турк сериали эгаллан. Ушбу сериалда бош ролларни таниқли туркк актрисаси Ҳанде Эрчел ва Карим Бюрсин ижро этган. Айнан шу сериалдаги ижросидан сўнг жуфтлик шахсий муносабатлари ҳақида мухлисларига маълум қилган эди.

«Маликанинг юриши»
Сўровнома натижалари бўйича 4 ўринда турган «Маликанинг юриши» номи билан машур бўлган шахматчи даҳо аёл образини гавдалантирган актриса Аня Тейлор Жой иштирокидаги сериал қисқа муддатда катта машҳурликка эришди. Ушбу сериланинг фақат 1 мавсуми катта экранларда намойиш этилган. Кейинги мавсумнинг қачон чиқши эса ҳали маълум эмас.

Аввалроқ 2021 йилнинг энг ёмон фильми маълум қилингани ҳақида хабар берилган эди.




