Интервью

Зокир Очилдиев Ортиқ Султонов билан нима сабабдан бирга ижод қилмаётганини айтди — видео

«Гаплашиб турамиз», — дейди актёр

Зокир Очилдиев Ортиқ Султонов билан нима сабабдан бирга ижод қилмаётганини айтди — видео

Сўз устаси, актёр Зокир Очилдиев YouTube’даги «Shok.uz» лойиҳасига берган интервьюсида Ортиқ Султонов билан нима сабабдан бирга ижод қилмаётганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Ортиқ Султонов билан бирга ижод қилса, ўзи топаётган даромаддан икки ёки уч баробар кўпроқ топади. Бироқ Ортиқ Султонов ҳозирда Самарқандда яшаётгани учун улар бирга ижод қилолмаяпти. Зокир Очилдиев шериги билан ушишиб қолмаганини айтиб, у билан тез-тез гаплашиб туришини таъкидлади.

«Агар биз Ортиқ Султонов билан бирга ижод қилсак, икки ёки 3 баробар кўпроқ даромад қилишимиз мумкин. Биз ажралиб кетмаганмиз. Алоҳида ижод қилдик дегани ажралиб кетди дегани эмас. Шеригим ҳозирда Самарқандда яшайди. У Самарқанд шаҳар маданиятини бошқаряпти. Балки яна ижодимизни давом эттирармиз. Биз урушиб қолмаганмиз. Тез-тез гаплашиб турамиз», — дейди актёр.