Интервью

Жаҳонгир Хўжаев топган пулини онасига беришини айтди — видео

«Ниятимга етдим», — дейди у

Жаҳонгир Хўжаев топган пулини онасига беришини айтди — видео

Телебошловчи, актёр Жаҳонгир Хўжаев YouTube’даги «Intervyu Tv» лойиҳасига берган интервьюсида топган пулини онасига беришини айтди.

Актёрнинг сўзларига кўра, тўйидаги харажатларни имкон қадар ўзи тўлаган. Бошловчи никоҳ тўйида ота-онасига қийинчилик туғдирмасликни ният қилгани ва унга етганини айтди. Жаҳонгир Хўжаев топган пулини онасига беришини таъкидлади. Уларнинг оилавий пул беркитадиган жойи бор. Телебошловчи пулларини ўша жойга қўйишини айтди. Шунингдек, у ўзи учун пулни ҳам онасидан сўраб олишини таъкидлади.

«Тўй харажатларини имкон қадар ота-онамга қийинчилик туғдирмасдан, ўз ҳисобимдан ўтказишни ният қилгандим. Шу ниятимга етдим. Топган пулимни онамга берардим. Ўзимизнинг пул беркитадиган жойимиз бор, ўша ерга қўярдик. Ўзимга пул керак бўлиб қолса ҳам, онамдан сўраб олардим», — дейди актёр.