Интервью

Жаҳонгир Хўжаев Президент унга нима деганини айтди — видео

«Ҳамма билан кўришди», — дейди у

Жаҳонгир Хўжаев Президент унга нима деганини айтди — видео

«Аристократлар» жамоаси етакчиси, бошловчи Жаҳонгир Хўжаев YouTube’даги «Intervyu Tv» лойиҳасига берган интервьюсида Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда Шавкат Мирзиёев унга нима деганини айтди.

Президент тадбирдан сўнг саҳнага тушиб, ҳамма билан кўришган. Жаҳонгир Хўжаев Шавкат Мирзиёев у ва Амирхонга бир гап айтганини таъкидлади. Президент уларга тадбирда яхши бошловчилик қилганини айтган. Бошловчининг сўзларига кўра, бундан жуда ҳам хурсанд бўлган. Актёр мактабда «Олтин медаль» олганида ҳам бунчалик хурсанд бўлмаганини таъкидлаган.

«Президент саҳнага тушиб, ҳамма билан кўришди. Амирхонга ҳам, менга ҳам бир хил гап гапирибди. Тадбирдан кейин ҳамма бир-биридан Президент нима дегани ҳақида сўради. Асал билан кўришиб, унинг ёнидан ўтиб кетиб, менинг олдимда тўхтади. Кейин менга ‘Сен зўр бошловчи экансан. Тадбирни яхши олиб борар экансан. Шундай давом эт. Нима ёрдам керак бўлса, менга айт’, деди. Жуда хурсанд бўлиб кетдим. Мактабда ‘Олтин медаль’ олганимда ҳам бундай бўлмаганди», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳамдам Собиров Президент унга нима деганини айтганди. Гала-концертдан сўнг Президент саҳнадаги инсонлар билан кўришиб чиққан. Шунда Шавкат Мирзиёев хонанданинг қулоғига гапирган. Ҳамдам Собиров саҳнадаги қўшиғидан парчани саҳифасида эълон қилиб, давлат раҳбати унга нима деганини маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, Шавкат Мирзиёев хонанданинг қўшиқларини эшитиб туради. Президент Ҳамдам Собировга мухлислари кўплиги ва унинг ижодига беэътибор эмаслигини ҳам айтган.

«Жуда ҳам хурсанд бўлдим. Президентимиз мени эшитар экан. Мухлисларим кўплиги ва Ижодимга беэътибор эмслигини айтганида ичимда ‘Худога шукур’, дедим. Шу кунларга етиб келдик», — дейди хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Xamdam Sobirov (@xamdam__sobirov)