Интервью

Зебо Наврўзова уйида нон қолмаган пайтлари фарзандларини қандай жазолагани ҳақида гапирди — видео

«Бу уялиб ёки мақтаниб гапирадиган гап эмас», — дейди у

Зебо Наврўзова уйида нон қолмаган пайтлари фарзандларини қандай жазолагани ҳақида гапирди — видео

Актриса, продюсер, режиссор Зебо Наврўзова «Mashhurlar» кўрсатувига берган интервьюсида уйида нон қолмаган пайтлари фарзандларини қандай жазолагани ҳақида гапириб берди.

Режиссёрнинг сўзларига кўра, бу уялиб ёки мақтаниб гапирадиган мавзу эмас. Актриса битта нонга пул топа олмасдан қотиб қолган нонларни «сухарик» қилганини айтди. Зебо Наврўзова фарзандларига кунлик бир қанча топшириқлар берган. Уйда нон топилмай қолган пайтларда эса продюсер берган топшириқларидан кўпроғини фарзандларидан сўраган. Зебо Наврўзова улар топширилган ишларни қилолмаса, овқат бермаслигини айтган ва шундай қилган.

«Тан олиш керак, бу уялиб ёки мақтаниб гапириладиган гап эмас. Ишдан шошиб келаман, музлаткични очсам ҳеч нарса йўқ, фарзандларим кичкина, ўсмир. Катта фарзандим ўсмир бўлса кичкинаси ҳали жуда ёш. Шундай пайтлар бўлган. Битта нонга пул топа олмасдан қотиб қолган нонларни ‘сухарик’ қилганман. Фарзандларимга сен пианинони чалиб бермадинг. Шунинг учун овқат қилмадим. Сен гаммани уч соат чалишинг керак эди лекин бир соат чалдинг. Сен мени алдадинг, гаммани уч соат чаласан, кейин овқат ейсан, ёки сен мен берган шеърни ёдламабсан, демак учаланг ҳам айтган ишимни қилмабсиз, Мана сизларга жазо, овқат йўқ деганман, аслида ўша пайт ичимдан йиғлаганман», — дейди режиссор.