Интервью

Xoliqjon vines клипларга қанчага чиқишини маълум қилди — видео

У бир неча йил олдин телефони ҳам бўлмаганини айтди

Xoliqjon vines клипларга қанчага чиқишини маълум қилди — видео

Вайнер, блогер Xoliqjon vines «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида клипларга қанчага чиқишини маълум қилди.

Актёр Ҳамдам Собировнинг клипга таклиф қандай бўлгани ҳақида гапириб берди. Унинг сўзларига кўра, хонанда Xoliqjon vines’ни клипида олиб чиқишни ният қилган. Шу сабаб Ҳамдам Собиров вайнерга қўнғироқ қилиб таклиф қилган ва нархини сўраган. Инстаблогер эса уни акасидек кўришини айтиб, пул олмаслигини таъкидлаган. Актёр клипларга 1000-1500 долларга чиқиши маълум қилган.

«Бир кун Ҳамдам ака қўнғироқ қиди. ‘Мен сени клипимга ният қилдим. Шу клипда чиқишингни хоҳлайман’, деди. Шу гапдан кейин хурсанд бўлиб кетдим. Кейин Ҳамдам ака клипга қанчага чиқаётганимни сўради. Мен унга пул муҳим эмаслигини айтдим. Ҳамдам Собиров ўшанда жуда хурсанд бўлган. Мен клипларга 1000-1500 долларга тушаман», — дейди у.

Шунингдек, актёр 2017 йилда қўл телефони бўлмаганини айтди. Ўша пайтда унга Ҳасан исмли дўсти ўз телефонини берган ва Telegram, Instagram, Tiktok’ни ўргатган. Холиқжон Ҳасан уни қўллаган биринчи инсонлигини таъкидлаган.

«Ҳасан билан дўстлигимиз 2017 йилдан бошланган. Ўша пайтда менинг телефоним йўқ эди. Telegram, Instagram, Tiktok қандай бўлишини шу дўстим ўргатган. У менга ўзининг телефонини совға қилган. Мени биринчи қўллаб-қувватлаган инсон шу бўлган», — дейди Холиқжон.