Видео: «Журналист»даги Али ва Мадина ҳаётда ҳам бир-бирини севадими?
Бу саволга ижодкорларнинг ўзи жавоб берди
«Журналист. Орзулар шаҳри» сериали ижодкорлари Акмал Каримов ҳамда Мадина Ғаниева «Shoubiz.uz» лойиҳасига берган интервьюсида ҳаётда ҳам бир-бири севиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
Актёр интервьюнинг бошида улар жуда кучли севишишидан бир-бирини кўришга кўзи йўқлигини айтган. Кейин эса бу ҳазил эканини таъкидлаган. Акмал Каримовнинг сўзларига кўра, партнёрининг оиласи бор. Шунингдек, у агар Мадина Ғаниеванинг оиласи бўлмаганда, ҳаммаси бошқача бўлиши мумкинлигини ҳам таъкидлаб ўтди.
«Жуда қаттиқ севишамиз. Шунинг учун бир-биримизни кўришга кўзимиз йўқ. Ҳазиллашяпман. Йўқ, биз ҳаётда бир-биримизни севмаймиз. Мадинанинг фарзанди бор. Балки оиласи йўқ бўлганда, бошқача бўлиши мумкин эди. Менинг севган қизим йўқ», — дейди Акмал Каримов.
Мадина Ғаниева ҳамкасбининг гапларига улар бир-бирини жуда қаттиқ ҳурмат қилишини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, баъзида улар бир-бирининг кўз қарашидан нима демоқчилигини тушуниб олган.
«Бизда ҳурмат жуда ҳам катта. Сериал давомида қандайдир камчилик бўлса, унга ёқмаган ёки менга ёқмаган тарафлари бўлса, бир-биримизга айтганмиз ва шу нарса такрорланмаган. Айрим ҳолатларда кўз ҳам гапиради дейдику. Бизда шундай», — дейди Мадина Ғаниева.