Интервью

Видео: «Мактаб» сериалидаги Санжарнинг севган қизи борми?

Актёр севган қизи қандай ҳислатларга эга бўлиши кераклигини ҳам айтган

Видео: «Мактаб» сериалидаги Санжарнинг севган қизи борми?

«Мактаб» сериали орқали танилган актёр Бекзод Абдумаликов «Shoubiz.uz» нашрига берган интервьюсида севган қизи борлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Унинг сўзларига кўра, севган қизи йўқ. Актёр олдин шундай инсони бўлганини айтди. Бекзод Абдумаликов қиз бола билан ўртасида нимадир пайдо бўлиши учун у билан фел-атвори тўғри келиши керак. Хонанда у танлайдиган қизнинг ўз шахсий принциплари ҳам бўлиши кераклигини таъкидлади.

«Севган қизим йўқ. Олдин бўлган. Севган инсонимнинг ҳарактери меникига ўхшаши керак. Шунда ўртамизда нимадир пайдо бўлиши мумкин. У қувноқ ва позитив бўлиши керак. Ҳаракатдан тўхтаб қолмаслиги керак. Шахсий принцип бўлса, яна ҳам яхши бўларди», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Мактаб» сериалининг бир серияси учун қанча пул сарфланиши маълум бўлганди. Сериал бош продюссери Шоҳрух Муртазаев веб сериалнинг ҳар бир қисмига 20 миллион сўмдан кўпроқ маблағ кетишини, бироқ бу пул ҳам ўртача нарх ва бозор нархининг бир-биридан фарқ қилиши туфайли етмаслигини айтди.

«Сериалнинг бир қисми учун сарфланадиган пулни тахминан айтадиган бўлсам 20 миллион сўмдан кўп. Бозор нархининг ўртача нархдан баландроқ бўлганлиги боис шу маблағ ҳам етмайди»,— дейди веб сериал продюссери Шоҳруҳ Муртазаев.