Интервью

Видео: Дилноза Кубаева актрисалик фаолиятини тўхтатдими?

«Ижодкор ижод билан банд бўлиши керак», — дейди актриса

Видео: Дилноза Кубаева актрисалик фаолиятини тўхтатдими?

Teaтр ва кино актрисаси, хонанда Дилноза Кубаева «M Kokteyl» кўрсатувига берган интервьюсида актрисалик фаолиятини тугатгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

Актрисанинг кўплаб мухлислари шундай ўйлаган. Бироқ Дилноза Кубаева бу каби гаплар асоссиз эканини айтди. У ҳали ҳам спектаклларда роль ижро этётганини таъкидлади. Шунингдек, актриса бир қанча фильмларга ҳам розилик билдирган. Улардан бири «Осмондаги болалар 3». Дилноза Кубаева ижодкор доимо ижод қилиши кераклигини айтди.

«Кўпчилик Дилноза энди актрисалик фаолиятини тўхтатиб, хонандаликка ўтибди деб ўйлабди. Ундай эмас. Спектакллардаги ролларни ижро этяпман. Меҳнат қилиб, ролларимни яхши ижро этишга ҳаракат қиляпман. Янги кино сценарий олдим. ‘Осмондаги болалар 3’ килофильмидан ҳам таклиф олдим. Худо хоҳласа у ерда ҳам ўйнайман. Ижодкор ижод билан банд бўлиши керак экан. Агар ундай бўлмаса, унинг хаёлини кераксиз ўй-хаёллар банд қилар экан. Мен ўзимни одамлардан четга тортаман, ҳар хил давралардан тийиламан. Энг яхши дўстим, энг ҳотиржам ишлайдиган жойим бу ижодхона, уйим, саҳна, саҳнаорти, тeaтр ва кино майдони, овоз ёзиш студияси», — дейди у.

Дилноза Кубаева 6 июнь куни илк қўшиғига ишланган клипни премьера қилганди. Дилноза Кубаева биринчи бор ўзини хонандаликда синаб кўрди. Унинг «Ҳаёт гўзал» номли таронасига ишланган клип 6 июн, душанба куни премьера қилинди. Унда актриса таниб бўлмас даражада ўзгарган. У турли образларда кўриниш берган.