Умиджон Ҳайдаров «Миллион» вакиллари билан бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақида гапирди
«Ўша пайти ичимда калима қайтардим», — дейди у
Актёр, қизиқчи, «Миллион» жамоасининг собиқ аъзоси Умид Ҳайдаров жамоа билан содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақида гапириб берди.
Унинг сўзларига кўра бу воқеа Россияга бўлган сафар чоғида содир бўлган. Ўшанда жамоа Алишер Ботиров ва Умиджон Ҳайдаров сабабли самолётга кеч қолган. Кейин улар машинада кетишга мажбур бўлган. Умид Ҳайдаров ўзи, Маъруф Носиров ва Миркомил Мусаевлар ўтирган машина қарама-қарши йўналишга чиқиб кетганини айтди. Оқибатда, автоҳалокат бўлишига озгина қолганини, ўша лаҳзада у ҳар нарсага тайёр бўлганини таъкидлади.
«Куни кеча 22 октабр куни жамоамизнинг аъзоси Сарвар Фарзиевнинг никоҳ оқшоми бўлиб ўтди. У ердан чиқиб саунага бордик ва шу воқеани эсладик. Биз Россияга хизмат сафарига чиққанимизда, Владивостокдан Казанга учишимиз керак. Ўша куни бизни меҳмон қилишди. Шунинг учун меҳмонхонага кечки соат 3 ларда келиб ётдик. Бутун жамоа Алишер Ботиров ва Умиджон Ҳайдаров ҳисобига аэропортга кеч қолган. Давро Қабулов ва Абдулазиз ака бир амаллаб билет топиб Казанга учишди. Чунки у ерда ташкилий масалалар бор эди. Биз машинада йўлга чиқдик. Ҳайдовчининг балки бизга қилмоқчи бўлган яхшилигими, балки лаёқатсизлиданми бизни 12 соатлик йўлга 10 соатда олиб бориб қўйган. У тезликда қарама-қарши йўлга чиқди. У томондан катта ‘Fura’ машинаси келётганди. ‘Аварияʼ бўлишига оз қолди. Ичимда калима қайтардим. Ўша пайти ҳар нарсага тайёр эдим. ‘Fura’ ҳайдовчисининг малакалилиги, бизнинг таксичининг тезкор ҳаракатларидан биз бу тўқнашувдан чиқиб кетдик. На кулишни, на йиғлашни биладиган воқеа бўлган. У машинада Миркомил Мусаев, Маъруф Носиров ҳам бўлган», — дейди у.