Интервью

Умид Искандаров «101-рейс» фильмидаги энг қийин саҳна қайсилигини айтди — видео

«Қийналиб маза қилдим», — дейди у

Умид Искандаров «101-рейс» фильмидаги энг қийин саҳна қайсилигини айтди — видео

Актёр Умид Искандаров «Shoubiz.uz»га берган интервьюсида «101-рейс» фильмидаги энг қийин саҳна қайсилигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, самолётда олинган ҳар бир саҳна қийин бўлган. Чунки улар кейинги секунд ичида вафот этишини ўйлаб, роль ижро этган. Умид Искандаровнинг ҳар куни уйга бориб келгандан кейин яна образига кириб кетиши енгил кечмаган. У роль ижро этишда қийналганида профессионал актёр сифатида роҳатланган.

«Кабинада олинган ҳар бир саҳна биз учун қийин бўлди. Самолётнинг бу аҳволга тушиб, кейинги секундда йўқ бўлиб қолишингизни тасаввур қилиб ўйнаш, менимча, жуда ҳам қийин. Мен ҳар куни уйга бориб, дам олиб, ‘съёмка’га келганимда яна ўша жойдан улаб кетишим керак. Ўша ҳолатга киришим керак. Бу нарса менда енгил кечмади лекин профессионал актёр сифатида маза қилдим. Қийналиб маза қилдим», — дейди Умид Искандаров.

Киночилар уйида 1 июнь куни «101-рейс» фильмининг катта премьераси бўлиб ўтганди. Унда «Shoubiz.uz» мухбири ҳам иштирок этиб, намойишдан фотоreportаж тайёрлаганди.

Фильм ҳақида

Ушбу фильм реал воқеаларга асосланган. Кинокартина 4,5 йил давомида ишланган. «101-рейс» фильмида 2001 йил 11 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида уюштирилган теракт оқибатида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига тегишли Boeing-757 самолётининг 101-рейс экипажи кўрсатган қаҳрамонлик ҳақида ҳикоя қилади.

Теракт сабаб АҚШ ҳаво йўллари мамлакатга кирувчи ҳар қандай самолёт учун ёпилган. 11 cентябрда Нью-Йоркка қўниши керак бўлган 101-рейс лайнери икки томонидан қирувчи самалётлар билан ўраб олинган. Шундан сўнг экипаж йўналишини Канада томон ўзгартиришга буйруқ олган. Агар шундай қилинмаса, қирувчи самалётлар билан уриб туширилиши мумкин эди. Ўша вақтда самолёт бортида 180 нафар йўловчи ва 13 нафар экипаж аъзоси бўлган. У Шимолий Америка ҳаво ҳудудида мураккаб вазиятга дуч келган яъни самолёт ёнилғи етмаслиги сабаб энг яқин аеропортга ҳам етиб бора олмаслиги маълум бўлган. Шундай вазиятда 101-рейс капитани Зархўжа Сайидазимов барча масъулият ва жавобгарликни ўз бўйнига олиб, таваккал қилади.

Фильм ижодий гуруҳи

«101-рейс» фильмиининг постановкачи режиссёри Акром Шоҳназаров, бош продюсери — Равшань Норбаев ҳамда Эркин Аъзам. Шунингдек, бош ролларни Ҳошим Арслонов, Умид Искандаров, Олег Галахов, Лола Элтоева, Хуршид Тўхтаев, Эркин Бозоров, Баҳора Арслонова, Фарҳод Абдуллаев, Муқаддас Холиқова, Нигина Анарбоевалар иштирок этган.