Интервью

Улуғбек Ҳаликов биринчи муҳаббати ким бўлганини айтди — видео

Хонанда севги у учун ҳурмат эканини ҳам таъкидлади

Улуғбек Ҳаликов биринчи муҳаббати ким бўлганини айтди — видео

Хонанда Улуғбек Ҳаликов «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида биринчи муҳаббатининг исмини айтган.

У севги деганда ҳурматни тушунади. Хонанда биринчи муҳаббатининг исми Камола ёки Зиёда бўлганини айтди. Улуғбек Ҳаликов бу иккала қизни бир вақтда яхши кўрганини таъкидлаган. Шунингдек, хонанда унга севги изҳор қилган қизларнинг сонини билмаслигини айтган. Унинг сўзларига кўра, хонанда бўлишидан олдин бундай воқеа бўлмаган.

«Севги мен учун ҳурматдан иборат. Биринчи муҳаббатимнинг исми Камола ёки Зиёда. Чунки иккаласини ҳам бир пайтда яхши кўрганман. Хотиним бундан хафа бўлмайди. Менга нечта қиз севги изҳор қилганини санамаганман. Менимча, санъаткор бўлмасимдан олдин битта ҳам бундай бўлмаган», — дейди хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от OMON-OMON tongi dasturi (@omon_omon_official)