Интервью

Уч набираси бор Гулнора Толипова турмушга чиқмоқчилигини айтди — видео

«Жуда бахтли оиламиз», — дейди у

Уч набираси бор Гулнора Толипова турмушга чиқмоқчилигини айтди — видео

Актриса Гулнора Толипова «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида яна бир бор оила қурмоқчи эканини маълум қилди.

У фарзанди, келини ва 3 нафар набираси билан бахт яшаётганини айтди. Актриса эри билан ажрашган. Гулноза Толипова яна бир бор турмушга чиқиш нияти борлигини таъкидлади. Актрисанинг сўзларига кўра, уни шветсариялик одам ҳам сўраган.

«Жуда ҳам бахтли оиламиз. Худо хоҳласа турмушга чиқиш ниятим бор. Эрим билан ажрашганмиз. Бир нечта жойдан сўрашди. Ҳаттоки, чет элдан сўрашяпти. Шветсариялик инсон ҳам суриштирди. Чет элга келин бўлиб кетишим ҳам мумкин», — дейди у.