Интервью

«У билан ўйнамайман деган пайтим ҳам бўлган». Мавлуда Ҳикматова партнёрлари билан жанжаллашгани ҳақида

Актриса ҳамкасбларини ишига беҳурматликда айблади

«У билан ўйнамайман деган пайтим ҳам бўлган». Мавлуда Ҳикматова партнёрлари билан жанжаллашгани ҳақида

Актриса Мавлуда Ҳикматова YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида партнёрлари билан жанжаллашгани ҳақида гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, бунга ҳамкасбларининг касбига ҳурматсизлиги сабаб бўлган. Улар актриса жонини бериб роль ижро этаётганда, кулиб турган. Бундан Мавлуда Ҳикматованинг жаҳли чиқиб, партнёрлари билан жанжаллашган. Баъзида улар билан бирга роль ижро этишдан бош тортган.

«Партнёрларим билан урушган пайтларим бўлган. Мен битта дублда ўхшатиб беришга ҳаракат қиламан. Чунки у ролга жонингизни бериб ўйнайсиз. Шу пайт кимдир кулиб турса, менга ёқмайди. Шундай пайтлар бир саҳнани қайта-қайта олишга тўғри келган. Бу касбига бўлган беҳурматлик. Баъзилар Instagram’даги кузатувчиларимдан фойдаланади. ‘Мени саҳифангда белгилаб қўй’, деб сўрайди. Шунинг орқасидан ҳам уришганман. ‘Съёмка’ларда партнёрларим билан ўйнамайман деган пайтим ҳам бўлган», — дейди у.