Интервью

Тўй суратларидан шахсий тўққизта лойиҳагача: Парвиз Яҳёев билан интервью

«Shoubiz.uz» у билан суҳбатлашиб, яқиндан билишга қарор қилди

Тўй суратларидан шахсий тўққизта лойиҳагача: Парвиз Яҳёев билан интервью

Тошкент жадаллик билан ривожланмоқда ва ўсмоқда, у билан бирга ортида ўз иши билан ёниб яшайдиган инсонлар турган лойиҳалар ҳам. Уларнинг ичида ёш режиссёр ва тадбиркор Парвиз Яҳёев ҳам бор, унинг ҳисобида турли жабҳалардаги бир нечта лойиҳалар ва имижли видеолар мавжуд. «Shoubiz.uz» у билан суҳбатлашиб, уни яқиндан билишга қарор қилди. 

Қандай қилиб режиссура билан шуғулланишни бошлагансиз?

Ҳаммаси гўзалликка муҳаббатдан бошланган. Мен атрофимда суратга олишни хоҳлайдиган гўзалликни пайқашни бошладим. Шундай қилиб қўлимга камера олганман.

Фотография билан жуда завқланиб шуғулландим, лекин бешинчи йилга келиб, мен учун у камлик қила бошлади — динамика этишмас эди. Ўшанда мен видео олишни хоҳлаётганимни англадим.

Фаолият йўлим кичик лавсториладран бошланиб, тўла метражли кинофильмларгача ўсди. Ҳозир мен ҳали ҳамкиноматография соҳасида охиригача очилмаган даражадаман, шунинг учун менинг миллий киноматографдаги режаларим ҳали кўп.

Сизга ушбу касбнинг нимаси ёқади?

Айтиб ўтганимдек, мен эстетман — юзада «ётган» гўзалликни кўра олишни ва уни бошқаларга ҳам намойишэтишни яхши кўраман.

Баъзан уятчанг йигит-қизларнинг камерадан қўрқишини сезаман, лекин уларнинг ичидаги гўзалликни кўраман ва улардан шунчаки ўзларича, самимий бўлишларини сўрайман.

Улар билан бир соатлик ишимни кўришганларидан кейин эса кадрда худди бошқа инсонни кўргандек ҳайратланишади. Лекин ундай эмас. Шунчаки улар мен кўра олган нарсани кўришмайди. Мен эса шунчаки борини тўғри бурчак ва ёруғлик остида кўрсатиб бера оламан холос, бошқа нарса эмас.

Режиссурда ҳам худди шундай. Менга кинемотограф ёки видеография қандайдир мавзуни тўғри бурчак остида кўрсата олиши ва томошабинга аниқ лекин у кўра олмайдиган нарсаларни: хоҳ бу реклама бўлсин, хоҳ драматик кино бўлсин, кўрсата олиши ёқади.

Қайси машҳур шахслар билан ишлашга муваффақ бўлгансиз?

Кимнидир алоҳида таъкидлаб ўтмоқчи эмасман, сабаби оддий: менга турли шахслар билан ишлаш ёқади, уларнинг ичида машҳурлари ҳам, унча машҳур бўлмаганлари ва умуман машҳур эмаслари ҳам бор. Тасвирга олиш турли форматларда бўлган: оддий тўйлар ва кичик реклама роликларидан бошлаб тарихий аҳамиятга эга тўла метражли киноларгача.

Ким билан ишласам ҳам ҳар доим жамоадаги ҳар бир инсондан ниманидир ўрганишни истаганман. Мен ишда бўлсам жараёнга тўлиқ шўнғийман, лекин тўлиқ очилиш учун қулайлик зарур.

Қулайлик атрофингиздаги жамоага, ҳар бир иштирокчининг қанчалик фидойилик билан ишлаётгани ва қайдай ёндашаётганига боғлиқ. Агар жамоадан кимдир янги келган бўлса ёки профессионал бўлмаса-да, аммо ўрганиш ва ўз ишини севиш иштиёқида ёнса, суратга олиш майдончасида самарали ва уйғун муҳит яратиш учун бунинг ўзи менга кифоя.

Ўзингиз билан ҳар доим нималарни олиб юрасиз?

Бу ерда ҳаммаси оддий. Ўзим билан ҳар доим телефонимбўлади, чунки ҳар доим алоқада бўлишим керак, энг зарурнарсаларим ва табакни қиздирувчи система IQOS* бор бўлган машинанинг калити. Яқинга IQOSга ўтдим, унингкул ва тутун қолдирмаслиги мен учун муҳим. Айниқса, бусуратга олиш майдончасида, умуман ҳар қандай бинонингичида ҳам қулай.

Қандай қилиб тадбиркорлик билан шуғулланишни бошлагансиз?

Ўйлашимча, бунга уч сабаб туфайли келганман: мен бир жойда туриб қолишни ёмон кўраман, ижодкорлик чегара билмаслигига ишончим комил ва мен яхши яшашни яхши кўраман.

Мен ҳар жиҳатдан ижодкор инсонман, шунинг учун ҳамма нарсага ижодкорона ва иштиёқ билан ёндашаман

Ижодкорлик — динамик соҳа. Бугун сизга бунақаси ёққан бўлса, эртага бошқачаси ёқиб қолади. Шунинг учун мен бир жойда туриб қолиб, бир нарса билан шуғуллана олмайман. Мен умрини биргина ишга бағишлашга тайёр инсон эмасман.

Айнан шу сабабли менинг ижодкорлик потенциалимдан фойдалана оладиган, доимий ҳаракат энергиясидан қувватланадиган ва буларнинг ҳаммасидан завқланиб, драйв олишим мумкин бўлган параллель лойиҳаларим мавжуд.

Асосий драйвни менга ўз ишимнинг хусусиятига кўра кўп инсонлар билан танишиб, улар билан ҳамсуҳбат бўлишим беради.

Сизни бу соҳага нима жалб қилди? Қандай қийинчиликларга дуч келгансиз?

Мен бир лойиҳага киришсам, жараёнга тўлиқ шўнғийман ва натижадан ўзим қаноат ҳосил қилмагунимча тўхтамайман — нима бўлган тақдирда ҳам.

Атрофимдаги ҳамманинг «миясини ейишим» мумкин. Эҳтимол, бунинг учун мени ёмон кўришар, лекин мен барибир ишимни ўзим қандай тасаввур қилсам худди шу тариқа қилиб охиригача етказаман.

Бизнинг бозорда бу соҳанинг жуда ёшлиги сабабли бизга тажрибали кадрлар жуда ҳам етишмайди. Кўпинча тасвирга олиш майдончасида исталган натижага эришиш учун бир нечта мутахассислар учун ўзим ўйлашимга, ихтиро қилишимга тўғри келади.

Бу жуда ҳам завқли ва шу билан бирга машаққатли ҳам.

Бу икки соҳадан қайси бири билан шуғулланиш осон ва қизиқроқ?

Режиссура ва тадбиркорликни, менимча, таққослаш қийин. Ҳар бирининг турли мақсадлари ва охирги натижаси бор. Фақат ҳар иккаласининг ҳам қийин томони — инсонлар билан ишлашни айтиб ўтишим мумкин. Бу хоҳ реклама ролиги буюртмачиси бўлсин ёки маҳсулотларим харидори бўлсин.

Ҳар иккаласи билан ҳам осон эмас, чунки улар аслиданима ҳохлаётганларини тушуниш керак, кўпинча улар ўзлари нима хоҳлаётганликларини билишмайди.  Охиргинатижа уларнинг тасаввурлари ва ниманикутаётганликларига боғлиқ, унинг устига уларнингбюджетлари чекланган бўлса, ижодий жараёнминималликлардаги қандайдир пойгани эслатади.

Энди иш бошлайдиган режиссёр ва тадбиркорларга қандай маслаҳат бера оласиз?

Плагиат билан шуғулланманг, осон ва тез йўлларни қидирманг.

Яхшиси ўз устингизда ишланг, ўқинг ва ўзингизни ривожлантиринг. Ўзингизга билим, ўз ижодингизга тажриба ва ҳурматни сармоя қилинг.

Ўшанда натижа нафақат бошқаларни, балки энг аввало ўзингизни ҳам хурсанд қилади. Бу эса жуда муҳим.

* Ушбу маҳсулот хавфсиз эмас ва унинг таркибида ўрганиб қолишни чақирувчи никотин моддаси бор. Фақат чекишни давом эттиришни хоҳловчи ёки таркибида никотин мавжуд маҳсулотлардан фойдаланишни истаган 20 ёшга тўлган ва ундан катта шахслар учун.

Материал «Филип Моррис Интернэшнл» моддий ёрдами асосида тайёрланди.