Интервью

Шоҳруҳхон нима сабабдан укалари ўзи каби машҳурмаслигини айтди — видео

Актёр укаларининг истеъдоди борлигини таъкидлади

Шоҳруҳхон нима сабабдан укалари ўзи каби машҳурмаслигини айтди — видео

Хонанда, актёр Шоҳруҳхон «M Kokteyl» кўрсатувига берган интервьюсида нима сабабдан укалари ўзи каби машҳурмаслигини айтди.

Шоҳруҳхон бутун умрини санъатга бағишлаган. Актёр укалари учун эса санъат шунчаки машғулот эканини айди. Хонанда ярим кучда ишлангани учун уларнинг ижоди шундайлигини таъкидлади. Бироқ Шоҳруҳхон укаларида истеъдод борлигини ҳам айтиб ўтди.

«Мен бутун умримни санъатга бағишлаганман, уларда эса бу шунчаки машғулот. Бу соҳада кўнгли бўлгани учун юришади, лекин ярим кучда ишласа қанақа бўлса, шунақа. Ё у ёққа, ёки бу ёққа ўтиб олиш керак. Уларнинг ижодини ёмон деб бўлмайди, яхши, истеъдоди бор. Ҳали ёш, олдинда ҳаёт бор» , — дейди хонанда.

Аввалроқ Шоҳруҳхон клипи учун грим ёрдамида таниб бўлмас даражада ўзгарганди. Мазкур видеода грим ёрдамида ўзгарганини кўриш мумкин. Маълум қилишича, бу янги қўшиқ учун ишланаётган клип суратга олиш жараёнидан лавҳа бўлган. Шоҳруҳхон янги таронаси қурувчиларга аталган эканини айтган.

«Қурувчиларимизга аталган янги қўшиқ суратга олиш жараёнидан. Сиз туфайли юртимиз янада гўзал, барака топинг. Грим усталаримизга гап йўқ», — дейди хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от UZBEKISTAN🇺🇿ALHAMDULILLAH🇺🇿 (@_shohruhhon_)

Шу билан бирга, хонанда 2 ойда қилинган бақалоқ образининг яратилиш жараёнини кўрсатганди. У «Эй ёр» клипида шундай образда чиққан. Хонанда уни 16 июнь куни YouTube’да премьера қилди. 2 кун ичида «Эй ёр» қўшиғининг видеоклипи 2 кун ичида 1 миллион мартадан ортиқ кўрилган.

Унда хонандага партнёр сифатида Луиза Расулова роль ижро этган. Шоҳруҳхон саҳифасига жойлаган видеода айнан шу образ яратилиши акс этган.

«’Эй ёрʼ клипига тайёргарлик. Гримни ўзига 2 ой кетди», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от UZBEKISTAN🇺🇿ALHAMDULILLAH🇺🇿 (@_shohruhhon_)