Интервью

Шоҳруҳ Ҳамдамов қачон уйланишини айтди — видео

«Кўпчиликни шундай деб ўйлайман», — дейди у

Шоҳруҳ Ҳамдамов қачон уйланишини айтди — видео

Актёр Шоҳруҳ Ҳамдамов YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида қачон уйланишини айтди.

Шоҳруҳ Ҳамдамов актёр бўлгани сабаб қизлар унга гапиришини айтди. Шунинг учун у кўпчилик қизларни шундай деб ўйлайди. Унинг сўзларига кўра, бундай фикрламаслигини учун ўша қиз билан гаплашиб кўриши керак. Актёр умрида бир марта учрашувга чиққан. У ҳали ҳам ўзининг инсонини учратмаганини таъкидлади. Шунингдек, Шоҳруҳ Ҳамдамов қайсидир қизни суриштирмоқчи бўлса, у яшайдиган маҳалладаги йигитлардан сўрашини айтди. Актёр 2001 йилнинг охиригача уйланиш нияти борлигини таъкидлади.

«Бу соҳада юргандан кейин ҳамма нарса тескари бўлиб қолар экан, қизлар сизга гапирар экан, кейин атрофингизда ўзини тутиши йўқолади. Шуларни кўриб, кўпчилик шунақа бўлса керак, деб ўйлайман. Масалан, кўчада бир қиз кетяпти, қараяпсиз, лекин миядаги фикрлар бу ҳам бўлмайди, деб устунлик қилади. Бу фикрларни ортга қайтариш учун эса ўша қиз билан бир-икки оғиз гаплашишга тўғри келади. Муносабатда бўлиш керак, шунда қизнинг қанақа экани билинади.

Умримда бир марта учрашувга чиқдим. Мен учун учрашувга чиқиш ғалати вазият. Ўзимнинг инсонимни ҳали учратмадим деб ўйлайман, ҳали юрагим жиз этмади. Онам топганига уйланиш ниятим бор, улар эса турмуш ўртоғимни ўзим топишимни айтяпти, топганларини ҳам кўравераман. Лекин битта нарса бор, оналар уйда ўтиради, сал гапга ҳам ишонувчан бўлиб қолади. Биз эса кўчада юрамиз, ҳозирги кунда қизларни аёллардан эмас, маҳалласидаги болалардан суриштириш керак.

Мендан ҳам маҳалламдаги бирорта яхши қизни сўрашса, ҳақиқатан ҳам яхши дейман. Агар бошқача бўлса, яна бир суриштириб кўришини айтаман. Ҳозир олдингидек қизлар кам. Бу йил уйдагилар билан келишиб, аниқ қарор қабул қилдим, насиб қилган кун уйланаман. Агар яхши қиз бўлса, юрагим жиз этса, бир ойдан кейин ҳам тўй бўлиб кетиши мумкин. Шу йилнинг охиригача уйланиш ниятим бор», — дейди актёр.

Аввалроқ актёр «запрет»га тушганини маълум қилганди. Шоҳруҳ Ҳамдамов 2014 йилдан буён давлат буюртмаси асосидаги 20 дан ортиқ фильмда суратга тушган. Актёр шундай имкон бергани учун устозларига раҳмат айтган. Бироқ у оғзаки «запрет»га тушган. Актёр бунинг сабабини билмайди. У ҳар бир актёрнинг бошида бу каби кунлар борлигини таъкидлади.

«Бу видеомурожаатимни сизларга ва ‘Ўзбеккино’ агентлигида ишлаётган айрим ижодкорларга йўлламоқчиман. Мен 2014 йилдан бери 20 дан ортиқ давлат буюртмаси асосидаги фильмларда суратга тушдим. Шундай имкон берган устозларим ва ижодкорларга катта раҳмат. Ҳозирги гапларга қараганда мени оғзаки ‘запрет’ қилишибди. Эшитиб ҳайрон қолдим. Бир томондан ҳар бир актёрнинг бошида бундай кунлар бор. Аниқ сабабини айтишмаяпти. Режиссёрлар қўнғироқ қилиб, ‘Нима учундир сени кинога қўйишмаяпти’, деди. Ҳар бир соҳада душман бўлгани каби бу соҳада ҳам кам эмас. Бир актёр иш фаолиятини тўхтатгани билан кино тўхтаб қолмайди. Маълум бир вақтгача ‘Ўзбеккино’да суратга тушишни тўхтатдим. Кинога чиқмаётганим ҳақида диреcтъда жуда кўп саволлар бўларди. Энг сабабларидан бири шу бўларди», — дейди у.