Интервью

«Шарқ» гуруҳи аъзолари бир-бири учун нималардан воз кечганини айтди

«Фақат яхши томонларини кўришга ҳаракат қиламан», — дейди Сарвар Акбаров

«Шарқ» гуруҳи аъзолари Сарвар Акбаров ҳамда Татяна Зайтсева YouTube’даги «Birzum tv» лойиҳасига берган интервьюсида бир-бири учун нимадан воз кечгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Гуруҳ аъзоси Сарвар Акбаровнинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғининг яхши томонларини кўришга ҳаракат қилади. Татяна Зайтсевани яхши дўст, турмуш ўртоқ, суҳбатдош эканини айтди. Шу билан бирга, Сарвар Акбаров аёли унинг асабига тегиб туришини таъкидлади.

«Биринчи навбатда бўйдоқликдан воз кечганман. Яхши турмуш ўртоқ бўлса, воз кечишмас, балки тескариси яхши нарса орттириш бўлса керак деб биламан. Фақат яхши томонларини кўришга ҳаракат қиламан. Шундоқ ҳам яхши дўст, суҳбатдош, маслаҳатдош, иссиқ-совуқ кунда ёнигизда. Баъзида асабга ўйнаб турадиган жойларини айтмасангиз, қолган ҳаммаси яхши», — дейди Сарвар Акбаров.

Татяна Зайтсева талабалик пайтлари Америкага кетишни режалаштирган. У ташқи кўриниш жиҳатдан ҳам чет элликларга ўхшашини айтди. Бироқ хонанда ҳозир Ўзбекистонда бўлганидан хурсанд эканини таъкидлади.

«Талабалик пайтларимда мен Америкага кетаман деб ўйлагандим. Чунки инглиз тилини яхши билардим. Умуман бошқача эдим. Ҳар доим чет элдан келган одамларга ўхшаб юрардим. Аниқ билардим, Америкага бораман, ўша ерда ишлайман, ўқийман ва яшайман. Кейин ҳаёт ўзгарди. Мен ‘Ўзбегим ёшлари’ ансамблига ишга кирдим. Ўша ерда 6 йил ишладим ва кейин ҳаёт Сарвар ака билан учратди. Лекин ҳозир Ўзбекистонда бўлганим учун жуда ҳам хурсандман. Ҳаммаси ўз жойида», — дейди Татяна Зайтсева.

Эслатиб ўтамиз, «Шарқ» гуруҳи аъзолари 5 йил фарзандли бўлолмагани ҳақида хабар бериганди.