Интервью

«Ўшанда жуда қалтис хатога йўл қўйганман». Иззат Шукуров саловат куйлашни бошлаганида қилган хатоси ҳақида

«Бошида маслаҳатлашмасдим», — дейди хонанда

«Ўшанда жуда қалтис хатога йўл қўйганман». Иззат Шукуров саловат куйлашни бошлаганида қилган хатоси ҳақида

Хонанда Иззат Шукуров YouTube’даги «SBuzofficial» лойиҳасига берган интервьюсида саловат айтишни бошлаган пайтида қалтис хато қилганини айтди.

Cаловат айтишни бошлаганда, унинг сўзлари борасида ҳеч ким билан маслаҳатлашмаган. Шу сабабли, хонанда «Юрак юрагимдан соғиндим сизни» нашидининг сўзларида хато қилган. Мусъаб исмини Мусо деб айтган. Кейин бир қори унга хатосини айтган.

«Тўғрисини айтсам, бошида маслаҳатлашмасдим. Тинглардим, ёққанини ўзимга олиб куйлардим. Бу нарсада бошида хато ҳам қилганман. ‘Юрак юрагимдан соғиндим сизни’ деган машҳур саловат бор. Биринчи бўлиб куйлашни шундан бошлаганман. Ўшанда жуда қалтис хатога йўл қўйганман. Шу қўшиқда Мусъабдек Қуръонни ўқиёлмасам ҳам деган жумла бор. Мен уни Мусодек Қуръонни ўқиёлмасам ҳам деб айтганман. Ҳақиқатан жуда қалтис хато бўлган», — дейди хонанда.

Шундан кейин хонанда нашиднинг тўғри талқиндаги вариантини Instagram саҳифасига жойлаган. Ўша пост остига қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Ассалому алaйкум! Барчангизга ҳайрли кун. Бундан олдинги айтилган видеода бир оз ҳато сўз кетиб қолгани сабабдан қайтадан жонли тарзда ёзишга қарор қилдим. Беайб Парвардигор», — дейди хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от IzzatShukurov (@izzatshukurov)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иззат Шукуров уйига совчилар келагани ҳақида гапирганди. Шунингдек, хонанда қандай қизга уйланишини айтганди.