Интервью

Шаҳзода Муҳаммедованинг онаси унинг Азамат Ахроров билан муносабатига қандай қараганини айтди — видео

«Бошидан қаши бўлганман», — дейди у

Шаҳзода Муҳаммедованинг онаси унинг Азамат Ахроров билан муносабатига қандай қараганини айтди — видео

Актриса Гулмира Муҳаммедова «Mashhurlar» кўрсатувига берган интервьюсида қизи Шаҳзода Муҳаммедова ҳамда Азамат Ахроров ўртасидаги муносабат пиар бўлмаганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Азамат Ахроров ростдан ҳам қизининг қўлини сўраган. Гулмира Муҳаммедова бу масалага бошидан қарши бўлган. Актриса шу сабаб, ҳатто, қизи билан анча пайт гаплашмаганини айтди. Шаҳзода Муҳаммедованинг ҳамкасби билан муносабатига фақатгина бувиси розилик билдирган. У қизига Азамат Ахроров билан турмуш қуришига ҳеч қачон рози бўлмаслигини айтган. Актриса қизига агар уни норози қилиб турмушга чиқса, оиласи узоққа бормаслигини таъкидлаган.

«Бу пиар эмас эди, Азамат Аҳроров ҳақиқатан ҳам Шаҳзоданинг қўлини сўраган эди. Очиғини айтаман, мен бу масалага бошидан йўқ деб туриб олганман, ҳаттоки Шаҳзода билан қарама-қарши бўлиб, анча вақт гаплашмаганмиз. Ўғлим ҳам, мен ҳам норози бўлганмиз, фақат қайнонам, ҳожи она Шаҳзодага ён босган. Уни бўйнимга оламан, чунки онанинг дуосисиз сен турмуш қура олармикансан, деганман. Мени норози қилиб, бу бола билан турмуш қура олмайсан, турмуш қурганинг билан узоққа бора олмайсан, дедим», — дейди у.

Гулмира Муҳаммедова Азамат Ахроров қизининг инсони эмаслигини юраги ҳис қилганини айтган. Марат Ҳамдамов илк бор совчи жўнатганда, рад жавобини берган. Кейин эса у билан гаплашиш учун ўзи Москвага борган. Марат Ҳамдамов билан гаплашгач, қизини бахтли қила олишини тушуниб етган.

«У сенинг инсонинг эмас, деб айтганман. Онанинг юраги ҳис қилади, ичидан билади, мен ҳам Шаҳзоданинг инсони ким эканини сезганман. Куёвим Маратжондан таклиф бўлганда, аввалига тўгри, йўқ деганман. Кейин Москвага бориб, яхшилаб гаплашганман. Унинг гап-сўзини олганимдан кейин Шаҳзодага мана шу сенинг инсонинг, деганман. Шу инсон сени ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, санъатингга нуқта қўймайди, буни тушунади, сабаби у барибир замонавий, тушунадиган инсон деганман, хуллас, бир кўришда куёвим билан гап-сўзимиз бир-бирига тўғри келган», — дейди Гулмира Муҳаммедова.