Интервью

Рустамхўжа пародист негатив фикрларга қандай муносабатда бўлишини айтди — видео

«Интервьюлар сабаб бўлган», — дейди у

Рустамхўжа пародист негатив фикрларга қандай муносабатда бўлишини айтди — видео

Актёр, пародист Рустамхўжа Усмонов YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида негатив фикрларга қандай муносабатда бўлишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, олдин шундай гапларни ўқиса, мазаси қочиб қолган. Бироқ ҳозир актёр битта одати борлигини айтди. Пародист негатив фикр ёзганларни қора рўйхатга солиб қўймайди. Актёрннинг таъкидлашича, шундай фикр ёзганлар уни кузатса, фикри ўзгаришига ишонади. Шунингдек, Рустамхўжа Усмонов ҳозирда унга салбий изоҳ ёзадиганларнинг фоизи анча камайганини айтди.

«Менда битта одат бор. Ўша негатив ёзган инсонлар мени томоша қилсин дейман. Уларни қора рўйхатга солмайман. Чунки у инсонлар менинг бошқа томонларимни кўргандан кейин ўзгариб қолиши мумкин. Қанчадир фоиз инсонларнинг ўзгаришига сабаб бўлганман. Бу давом этаверади. Шу мақсадда мен уларга тегмайман. Олдин шундай фикрларни ўқисам, мазам қочиб қоларди. Жуда ҳақоратомуз сўзлар ҳам келарди. Ҳозир бундай изоҳларнинг фоизи камайган. Бунга мана шундай интервьюлар сабаб бўлган. Мен журналист ва блогерларни шунинг учун ҳурмат қиламан», — дейди у.