Интервью

Рустам Саъдиев «Барон 2» филмининг премьераси қачон бўлишини маълум қилди — видео

«85 фоиз чет эл актёрлари», — дейди у

Рустам Саъдиев «Барон 2» филмининг премьераси қачон бўлишини маълум қилди — видео

Режиссёр Рустам Саъдиев «Omon-omon» кўрсатувига берган интервюсида «Барон 2» филмининг премьераси қачон бўлишини маълум қилди.

У филмда рус ва турк актёрларидан ташқари Сурия, Миср, Белорус, Қозоғистон, Тожикистондан келган ижодкорлар ҳам иштирок этганини айтди. Рустам Саъдиев кинода 85 фоиз чет эллик актёрлар 15 фоиз ўзбек актёрлари рол ижро этганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, «Барон 2»нинг сценарий ёзилиши 6 йил олдин бошланган. Режиссёр филм премьера август ойининг ўрталарига мўлжалланганини айтди.

«’Барон 2’да фақат рус ва турк актёрлари эмас, унда 85 фоиз чет эл актёрлари иштирок этган. Кинода суриялик, мисрлик, белоруслик, қозоқ, тожик ижодкорлари ҳам бор. Бадиий кенгашда ҳам барча актёрлар тўғри танланганини таъкидлашди. Филм сценарийси 6 йил олдин ёзилишни бошлаганди. ‘Барон 2’нинг премьераси август ойининг ўрталарига мўлжалланган. Яқин кунлар ичида санаси ҳам аниқ бўлади», — дейди режиссёр.

«Барон 2» филмининг расмий трейлери 10 апрел куни эълон қилинганди. Ушбу фильмнинг продюсери Иван Архипов. Фильмда Фарҳод Маҳмудов, Дилноза Кубаева, Шаҳзода Матчонов, Юлдуз Ражабова каби кўплаб ўзбек актёр ва актрисалари роль ижро этган. Шунингдек, «Барон-2: Соғинч»га бир қанча чет эллик кино ижодкорлар ҳам жалб қилинган. Улардан бири «Севги изтироби» сериалидаги Амир образини гавдалантирган Каан Урганжиўғли ҳам иштирок этган.

«Барон-2» фильми Ўзбекистон, Россия, Туркия ва Миср Араб Республикаси ҳудудида суратга олинган. Фильмда кўплаб чанг саҳналарини ҳам кўриш мумкин. Уларда бир қанча портлаш жараёнлари ҳам акс этган. «Барон» фильмининг биринчи қисми 2016 йилда томошабинлар эътиборига ҳавола этилган. Унда Ҳолливуд актёри Ҳассан Массуд, шунингдек, россиялик машҳур актёрлар Андрей Смоляков, Павел Прилучнйй ва Фарҳод Махмудов роль ижро этганди.