Интервью

Рустам Саъдиев «Барон 2»да Улуғбек Қодиров ўйнамаганининг сабабини айтди — видео

«У иқтидорли актёр», — дейди режиссёр

Рустам Саъдиев «Барон 2»да Улуғбек Қодиров ўйнамаганининг сабабини айтди — видео

Режиссёр Рустам Саъдиев YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида «Барон 2»да Улуғбек Қодиров ўйнамаганининг сабабини айтди.

Рустам Саъдиев шу каби саволлар кўп бўлганини айтди. У Улуғбек Қодировнинг иқтидорли актёрлигини таъкидлади. Бироқ унинг роли «Барон»да тугаган. Шу сабабли режиссёр Улуғбек Қодировни фильмнинг иккинчи қисмига чақирмаган. Рустам Саъдиев бу оддий ҳол эканини ҳам таъкидлаб ўтди.

«Шундай саволлар кўп бўлди. Улуғбек Қодиров жуда иқтидорли актёр. Гап унинг қимматлигида эмас. Бу фильмда Улуғбекдан 5-10 баробар қиммат актёрлар ўйнади. Бу кинода пул муҳим роль ўйнамайди. Бу глобал мавзу. Биринчи воқеаликда Улуғбек бўлган. Иккинчи воқеаликда унинг ижроси тугаган. Агар ўша воқеа давом этганда, Улуғбек бўлиши мумкин эди. Лекин иккинчи қисмда янги воқеалар бўлади. Шунинг учун унинг роль ижро этмаслиги табиий ҳол», — дейди у.