Интервью

Расул Кушербaев «Браво»нинг концертида қанча гонорар эвазига чиққан?

Бу ҳақда Отабек Мирзахолов маълумот берди

Расул Кушербaев «Браво»нинг концертида қанча гонорар эвазига чиққан?

«Браво» жамоаси аъзоси Отабек Мирзахолов YouTube’даги «Intervyu Tv» лойиҳасига берган интервьюсида концертда чиқиши эвазига Расул Кушербaев қанча гонорар олганини ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, Расул Кушербaев ҳеч қанча пул олмаган. Отабек Мирзахолов депутатга концертга чиқиш таклифи билан мурожаат қилишганда, у аввал саҳна кўринишини кўриши кераклигини айтганини таъкидлади. Расул Кушербоев репетиция жараёнида қатнашгач, концертда чиқишга рози бўлган.

«Расул Кушербоев биздан ҳеч қанча пул олмаган. Биз бориб депутатлар ҳақида саҳна кўриниши қилганимизни айтдик. ‘Мен репетицияни кўрай’, деб жавоб берди. Расул Кушербоев саҳна кўринишини кўргандан кейин ‘Яхши мавзуни кўтаргансиз лекин унинг юки бўлсин. Бу кўриниш билан одамларга нима демоқчисиз?’, деган. Расул Кушербоев саҳна кўринишини ўзгартирган жойлари бўлди. Бирга ишлаганимизда унинг инсонийлигига қойил қолдим. У келиб саҳна кўринишини кўрмагунча, концертга чиқиш ёки чиқмаслигини айтмади. Кўргандан кейин рози бўлди», — дейди у.