Интервью

«Бу ролда бошқа актрисани қабул қилолмайман». Эркин Комилов Дилбар Икромованинг унутилмас роли ҳақида

Дилбар Икромова бу образни фарзандидек эъзозлаган

«Бу ролда бошқа актрисани қабул қилолмайман». Эркин Комилов Дилбар Икромованинг унутилмас роли ҳақида

Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов «Mashhurlar» кўрсатувига берган интервьюсида Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромованинг унутилмас роли ҳақида гапириб берди.

Актриса «Ўзбекча рақс» спектаклида ўйнаган. Эркин Комилов бу ролда Дилбар Икромовадан ташқари ҳеч кимни қабул қилолмаслигини таъкидлаган. Дилбар Икромова шу образни фарзандидек эъзозлаган.

«’Ўзбекча рақс’ спектакли бор. Мен ‘Бу ролни Дилбар ўзи билан олиб кетди’, деб ўйлайман. Ҳозир ҳам шу спектакль қўйиляпти. Бошқа актриса ўйнаяпти. Лекин у ҳам яхши ўйнаган. Биз Дилбарни кўрганимиз учун қандайдир ётроқ кўринади. Кўрмаганлар бу актрисанинг ижросини қабул қилиши мумкин. Кўрганлар қабул қилмайди. Дилбар ишонарли қилиб ўйнаган. У ўша жараёнда яшаган. У ролни Дилбар туққан, 9 ой кўтарган. Мана шу ролни ўзининг фарзандидек эъзозлаган. Бундай қобилият ҳар кимга ҳам берилмайди», — дейди у.

Ҳозирда АҚШда яшаб ижод қилаётган ўзбекистонлик журналист, актёр, юрист Отабек Маҳкамов 2020 йил 3 cентябр куни Instagram саҳифасига Дилбар Икромова ҳақида пост ёзган. Унда Актрисанинг севимли қўшиқчиси Майкл Жексон эканини айтган. Шунингдек, Дилбар Икромованинг энг севимли шоираси Увайсий. Унинг орзусидаги роль эса Фармон-биби образи.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от MrOtabekTv (@otabekmahkamov_)