Интервью

Озодбек Назарбеков вазир сифатида қанча маош олишини маълум қилди — видео

Бу ҳақда у интервьюларидан бирида айтган

Озодбек Назарбеков вазир сифатида қанча маош олишини маълум қилди — видео

Маданият вазири Озодбек Назарбеков YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида илк бор қанча маош олишини маълум қилди.

Бу саволни Озодбек Назарбековнинг мухлисларидан бири берган. Собиқ хонанда яқинда ойликлар ошгани муносабати билан унинг ҳам маоши ошганини айтди. Вазир тўлиғини ҳисобласа ойлиги 20 миллион сўмдан ошиши лекин у ҳар ой қўлига 14-15 миллион сўм олишини таъкидлади.

«Ойлигим яқинда яна ошди. Шу билан ҳозирги кунда тўлиғини ҳисобласа 20 миллион сўмдан ортиқ оламан. Қўлимга олганим эса 14-15 миллион сўм», — дейди у.