Интервью

Озод Шукруллоев сабаб Мафтуна Шокированинг уйига совчи келмаяптими?

Бу саволга ижодкорлар жавоб берди

Озод Шукруллоев сабаб Мафтуна Шокированинг уйига совчи келмаяптими?

Ижодкорлар Озод Шукруллоев ҳамда Мафтуна Шокирова YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида актрисанинг уйига совчи келмай қолгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Озод Шукруллоев Мафтуна билан муносабати яхши эканини айтди. Актёр уни яқин одамидек қабул қилган. У Мафтуна Шокированинг турмушга чиқишини исташини айтди.

«Мафтуна билан муносабатимиз яхши. Жанжаллашмаймиз. У менинг рафиқам эмас. Ҳақиқий рафиқамнинг ҳам исми Мафтуна. Мафтуна Шокировани жиянимдек, яқин одамимдек қабул қиламан. Бирортаси совчи бўлиб келган бўлса, ўзим 1-2 оғиз гап айтаман. Узатайлик дейман. Узатиш керак. Чунки ижод-ижод билан лекин оилавий бахт барибир бошқача», — дейди Озод Шукруллоев.

Уларнинг 70 фоиз кузатувчилари оила қурган деб ўйлайди ва бахт қилиб изоҳ ёзади. Актриса oила қурмаганини билган инсонлар совчиликка келаётганини таъкидлади. У тўйидан кейин ижодни ташлайсан деган гаплар бўлиши мумкинлигини айтди.

«Жуда кўп. Умумий ҳисобда бизни турмуш ўртоқ сифатида қабул қиладиганлар 70 фоиз десам ҳам бўлади. Изоҳларда ‘Бахтли бўлинг. Эшитдик, 2 нафар фарзандингиз бор экан’, деб айтади. Келаётган совчилардан билганлар келяпти. Шунинг учун ‘Қаршилик қиламиз. Йиғиштирасан’, деган нарсалар бўлмаяпти. Менимча тўйдан кейин бошланса керак», — дейди Мафтуна Шокирова.