Интервью

Ҳожибой Тожибоевнинг қизи хонанда йигитга турмушга чиқаётганини маълум қилди — видео

«Аввал рад жавобини берганман», — дейди у

Ҳожибой Тожибоевнинг қизи хонанда йигитга турмушга чиқаётганини маълум қилди — видео

Инстаблогер, актриса Мадина Тожибоева «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида хонанда йигитга турмушга чиқаётганини маълум қилди.

Кўрсатувга «Uztim» жамоаси меҳмон сифатида таклиф қилинган. Шунда жамоадаги Ислом Мансуров ва Мадина Тожибоеваларнинг бир-бирини севиши очиқланган. Бу ҳақда жуфтликнинг ўзи айтган. Улар бошида муносабатларини эълон қилишни истамаган. Ислом Мансуров ҳамкасбини ижтимоий тармоқларда илк бор кўрганида юраги жиз этганини таъкидлаган. Шундан сўнг унинг кўнглини олиш учун ҳаракат қилган.

«Биз бошида оммага билдирмоқчимасдик. Шу ёшгача, ишладим, ўйнаб-кулиб юрдим аммо севгига тўхталмагандим. Уйдагилар ҳам уйланишим кераклигини айтарди. Мадинани кўриб, юрак биттада жиз этди. Биз кўришиб танишмаганмиз. Ижтимоий тармоқлар орқали танишганмиз. Ўша пайти шошилиб севги изҳор қилдим. Вақт ўтиб, ‘Сен учун Тошкентга бораман’, десам ишонмади. Шу қиз учун ҳамма ишимни ташлаб келдим», — дейди Ислом Мансуров.

Мадина Тожибоева Ислом Мансуровга бошида рад жавобини берганини айтди. Кейинроқ актёр онасини севгилисининг уйига жўнатган. Шунда уларнинг онаси бир-бирига ёққан. Мадина Тожибоева эса хонанда онасини совчиликка жўнатгач, унинг нияти жиддийлигига ишонган.

«Мен унга кўп бора рад жавобини бердим. Кейинроқ катта опам билан гаплашиб, уйидагиларни жўнатган. Оилаларимиз бир-бирига ёққан. Шундан кейин унга ишонч билдиришга қарор қилдим. Онасини жўнатганидан кейин нияти жиддийлигига ишондим», — дейди Мадина Тожибоева.