Интервью

«Охирги нафаси қўлимда кетди». Фарангиз Режаметованинг дугонаси актриса ҳақида

Фарангиз Режаметова 2018 йил вафот этган

«Охирги нафаси қўлимда кетди». Фарангиз Режаметованинг дугонаси актриса ҳақида

«Ойижон» фильми орқали танилган актриса Фарангиз Режаметованинг дугонаси Дилноза Бобомирзаева «Mashhurlar» кўрсатувига берган интервьюсида дугонаси ҳақида гапирди.

Дилноза Бобомирзаева дугонасини йўқотганига анча вақт бўлган бўлса ҳам у юрагида яшаётганини айтди. У ҳали ҳам ўзига келолмаганини таъкидлаб, қайсидир маънода Фарангиз унинг қўлида жон бергани ҳақида гапирди.

«Мен Фарангизни 2018 йилда йўқотдим. У менинг юрагимда яшайди. Бизнинг биргаликдаги хотираларимиз жуда кўп. Шу пайтгача менинг Фарангиз ҳақида ўйламаган куним бўлмади. Мен ўзимга келдим дея олмайман. Қайсидир маънода менинг қўлимда жон берди. Биз охиригача дўст бўламиз деган шиор билан юрардик. Охирги нафасигача мен билан дўст бўлди. Охирги нафаси айнан менинг қўлимда кетди», — дейди Дилноза Бобомираева.

Фарангиз Режаметова 2018 йил 20 июль куни автоҳалокат оқибатида ҳалок бўлган. У Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетини битирган. Фарангизни «Экопарк» яқинида машина уриб кетган. Фотима Режаметова қизининг хотирасига бағишлаб рус тилида қўшиқ куйлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Фарангиз Режаметова (@rejametovaf)