Интервью

«Оддий оиланинг қизига». Жасур Умиров иккинчи бор уйланмоқчилигини айтди

У севгисиз ҳам оила қуриш мумкинлигини таъкидлади

«Оддий оиланинг қизига». Жасур Умиров иккинчи бор уйланмоқчилигини айтди

Хонанда Жасур Умиров «Sug’diyona» газетасига берган интервьюсида иккинчи бор уйланмоқчилгини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, қиз қидиришни тўхтатган. Хонанда боши тошга теккач, шу фикрга келганини айтди. У севгисиз ҳам оила қуриш мумкинлигини таъкидлади. Жасур Умиров оддий оиланинг қизига уйланишни истайди. Шунингдек, хонанда қиз камгап бўлса, яна ҳам яхши бўлишини таъкидлаган.

«Қиз қидиришга бўлган ҳаракатни тўхтатдим. Бошим тошга тегиб, шу фикрга келдим. Энди севгимни изламайман, у севги мени қидирсин. Севгисиз ҳам оила қуриш мумкинку. Тўғрисини айтсам, мен билган севишган жуфтликларнинг кўпи ҳаётда бахтли эмас. Оддий оиланинг қизига уйланишни хоҳлардим. Камгап бўлса, ундан ҳам яхши», — дейди у.

Маълумот учун, 2020 йилнинг октябрь ойида хонанда Жасур Умировга нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси жиноий иш қўзғатилганди. 2 февраль куни жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судида бўлиб ўтган суд мажлисида Жасур Умиров Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Лекин 9 июнь куни Жасур Умировга тайинланган «озодликдан маҳрум қилиш» жазоси «озодликдан чеклаш» жазосига ўзгартирилган. Шунингдек, қамоқхонадан озод этилган Жасур Умировнинг Шаҳзода Мўминова билан оила қургани маълум бўлган эди. Тўй маросими Жасур Умиров қамоқхонада жазо муддатини ўтаётган вақтда бўлиб ўтган. Шаҳзода Мўминова келинлик либосларини кийиб, маросимда йиғилганларга келинсалом қилган.